Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

устида бир-бирлари билан рақобатлашдилар. Ундаги мавжуд нефт жаҳон нефтининг ярмидан кўпроғини, Иордания, Ироқ, Сурия, Туркия, Эрон ва бошқа ерларидаги хом-ашёлар эса Европа билан Америка бойлигидан ўн чандон кўпроқ бойликни ташкил қилади. Шунинг учун ҳам уни давлатлар мустамлака қилиш учун бир-бирлари билан курашадилар, мусобақалашадилар. Американинг ўз ҳукмини ўтказиш учун Кўрфазда олиб бораётган урушлари кўз ўнгимизда намоён бўлиб турибди.


Бир муаммода шу тўрт меҳвар, яъни Ислом, нефт, стратегик мавқе ва (Исроил) бу муаммонинг энг муҳим, энг чигал муаммога айланиши учун етарли омилдир. У тугунлар тугунига, муаммолар муаммосига айланди. Уни ҳатто йирик давлатлар ҳам еча олмаяптилар, еча олмайдилар ҳам. Уни фақат исломий давлат - Халифаликнинг барпо бўлишигина ҳал қилади.


Яқин шарқ XVIII асрнинг ўрталарига қадар Ислом ва исломий давлатнинг ҳокимияти ва нуфузи остида бўлган. Берлин анжуманидан, яъни XVIII асрнинг охирларидан бошлаб, Европанинг йирик давлатлари унга ҳужум қила бошлаганлар. У Франциянинг ҳам, Италиянинг ҳам, Англиянинг ҳам ҳужумига дучор бўлди. Ҳужумлар устма-уст бўлавериб, Усмоний Давлат - Исломий давлат қулади. Халифалик йўқ қилинди. Натижада Яқин шарқ Англиянинг ҳукмронлиги ва нуфузи остига кириб, унинг мустамлакасига айланди. Бу нуфуз Туркия ва Афғонистон каби мустамлака қилинмаган давлатларгача ёйилди. Франциянинг улуши оз эди. Шимолда Шом - Сурия билан чекланганди. Унинг ичида Жануби-Ғарбий соҳили - Ливан ҳам бор эди. Иккинчи жаҳон уруши тугагунига қадар ҳолат шундай давом этди. Сўнг Франция ундан қувиб чиқарилди. Инглиз мустамлакачилиги янгича услуб қўллай бошлади. Уни қисмларга ажратиб, ҳар бир қисмга давлат номини берди. Хуллас, Иккинчи жаҳон уруши тугаган пайтда бутун Яқин шарқ Ғарбнинг, тўғрироғи инглизларнинг мустамлакаси ҳисобланарди. Шунга кўра, у дунёнинг қайноқ нуқтаси, деб эътибор қилинган. У Ғарбий лагернинг бир қисми бўлган. Шарқий лагер унга қадам боса олмаган. Яқин шарқни ёлғиз Англия мустамлака қилишининг икки омили бор. Биринчидан, Франция сиёсий жиҳатдан ҳам, иқтисодий жиҳатдан ҳам, халқаролик жиҳатидан ҳам заиф бўлиб, Яқин шарқни мустамлака қилиш борасида Англия билан рақобатлаша олмади. Иккинчидан, Биринчи жаҳон урушидан кейин Америка узлат сиёсатига қаттиқ риоя қилди. Шунинг учун бутун XVIII аср давомида, ҳатто XX асрнинг ўртасигача Яқин

 

83-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147