Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
мумкин. Гоҳида шундай жумла бўлиши ҳам мумкинки, жумлалигича, керакли маънони беради. Уни ҳосил қилувчи лафзлар айри-айри ҳолда бутунлай бошқа маънони англатади. Бироқ, бу нарса уни ташқарига чиқишдан, худди луғатдагидек, луғатшунослар талқинидагидек далолат қилаётган воқени кўришдан қайтармайди. Хуллас, сиёсий онгли одам ҳақиқат тарафдори бўлиши, айни пайтда ўзи қатъий ишонч ҳосил қилган нуқтаи назарга қараб иш тутиши лозим. У ҳақиқатларни қандай бўлса ўшандай кўриши, айни дамда ўзининг ҳиссий ёки фикрий қарашига асосланиши даркор. Шу билан онг камол топади. Ундаги тадаббур воситалари тўла бўлади. Шуни ҳам назардан қочирмаслик лозимки, ундаги қараш, идрок, ҳис ва тушунишлар асосини ҳар доим оламга маълум нуқтаи назардан қараш ташкил қилиб бориши керак.
Шу ерда бир савол туғилиши мумкин. Сиёсий онгли шахснинг ҳақиқат тарафдори бўлиши, ҳақиқатларни қандай бўлса ўшандай кўриши билан жаҳонга маълум бир нуқтаи назардан қараши бир-бирига қандай тўғри келади? Бундай савол ишларга юзаки қарашдан туғилади. Агар чуқур қаралса, бундай саволга ҳожат қолмайди. Негаки нарсаларнинг воқеи билан улар устидан ҳукм чиқариш ўртасида фарқ бор. Нарсалар воқеини ҳамма бир хил тушунади. Одамлар ўртасида бу хусусида ҳеч қандай зиддият йўқ. Масалан, кўз билан кўриладиган нарсани ҳамма кўзи бор одам бир хил кўради, фақат чалғитилса, гипноз қилинса бошқачароқ кўриши мумкин. Ҳисга алоқадор нарсаларни - аччиқ-чучук каби таъмга алоқадор бўладими, юмшоқ-дағал каби ушлашга алоқадор бўладими, овозлар каби эшитишга алоқадор бўладими, бўйлар каби ҳидлашга алоқадор бўладими, ҳамма одам бир хил сезади. Бироқ улар устидан ҳукм чиқариш борасида одамлар ҳар хил. Оламга маълум нуқтаи назардан қараш нарсалар ва ишлар устидан ҳукм чиқаришга алоқадордир. Ҳақиқатларни қандай бўлса, ўшандай кўриш эса ҳис ва идрок қилишга тааллуқлидир. Шунинг учун ҳақиқатларни қандай бўлса ўшандай кўриш, ҳақиқат тарафини олиш ва айни пайтда жаҳонга, ундаги ҳодисалару нарсаларга муайян нуқтаи назардан қараш лозим.
Хўш бу нарса дунё сиёсатига қандай тўғри келади? Айрим мисоллар келтириш сиёсий ҳодисаларга муайян нуқтаи назардан қараш қандай бўлишини кўрсатиб беради. Шунинг учун Пайғамбар с.а.в сиёсатларидан, ўрта асрлар сиёсатидан ва ҳозирги сиёсатдан айрим мисоллар келтирайлик. Пайғамбар с.а.внинг оламга назар ташлайдиган муайян нуқтаи назарлари даъватни ёйиш
143-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|