Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ЖАҲОННИНГ ЭНГ КАТТА МУАММОЛАРИ


Оламда рўй берадиган сиёсий ишлар жуда кўп. Улар бир неча муаммоларга тааллуқлидир. Уларнинг энг аҳамиятлиларини олти йирик муаммолар билан чеклаш мумкин. Улар қуйидагилар: Европа муаммоси; Яқин шарқ муаммоси; Ўрта Осиё муаммоси; Ҳиндистон ярим ороли муаммоси; Узоқ Шарқ муаммоси; Африка муаммоси.


Баҳсимизни шу олти муаммо билан чеклашимизнинг сабаблари қуйидагилар:
1.    Йирик давлатлар ўртасида кечаётган кураш ёки рақобат айнан мана шу минтақалар борасида рўй беряпти. Шунга кўра, уларнинг муаммолари энг аҳамиятли муаммо экани табиий;


2.    Бу минтақалардаги халқлар алғов-далғов ҳаёт кечиряптилар. Уларнинг аҳволини ўрганиш лозим. Айниқса, уларнинг аксарияти исломий халқлар бўлиб, Ислом давлатини барпо қилиш учун ўз ҳокимларидан қутулиш ишқида ўртаняптилар;


3.    Оламда амалда рўй бераётган сиёсий ҳодисаларнинг аксарияти шу минтақаларда содир бўляпти. Бинобарин улар бошқа сиёсий муаммоларни тушунишнинг яхшигина намунасини ташкил қиляптилар;


4.    Бу минтақалар конлару бойликларга тўла. Шунга кўра, мустамлакачи давлатлар ва монополистик ширкатлар унга итдек ташланяптилар. Унга ҳукмини ўтказиш, конларию бойликларини эгаллаб олиш учун бор имкониятларини ишга соляптилар;


5.    Америка қитъасидаги минтақалар 1823 йилги Монро доктринасидан бошлаб кураш майдонидан ажратиб қўйилди. Бу доктрина тақозоси билан йирик Европа давлатлари Америка қитъасига дахл қилишдан, Қўшма штатларнинг у ердаги ҳаётга оид манфаатларига таҳдид солишдан ман қилинган. Шунга биноан бу қитъа борасида халқаро кураш мавжуд эмас. Демак, у ердаги Америка манфаатлари амалдаги таҳдиддан холи. Тўғри, АҚШ ўтган аср 50-йиллар охири ва 60-йиллар бошларидаги Совет иттифоқининг Куба билан бўлган муносабатларига эътироз билдирмади. Бундан мақсади Совет иттифоқини ўз мажбуриятларини Иттифоқ ва Шарқий Европа минтақаларидан ташқарига ҳам кенгайтиришига қўйиб бериб, авраш эди. Бунинг натижасида иқтисодий ва ҳарбий юклар унинг елкасига оғир юк бўлиб тушарди. Негаки у Кубани АҚШ хавфидан ҳимоя қилишга мажбур бўларди. АҚШ худди шу мақсадда бу ишга эътироз билдирмади. Шунинг учун ҳам ишлар катталашиб, ядровий база чегарасигача бориб қолгач, Кубадан ўша базани чиқариб ташлашга куч сарфлади.

 

49-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147