Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

шарқ ёлғиз Англиянинг мустамлакаси бўлди. Сўнгра Англия билан Америка ўртасидаги мустамлакачилик кураши юз берди. Ундан урушлар, инқилоблар, найранглар, тил бириктирувлар туғилган. Кураш гоҳ қизиб, гоҳ совиб бораверди. Охири Яқин шарқ хусусидаги ташаббус тизгинини Америка эгаллади. Британия шу қадар заифлашдики, Америкага очиқчасига қарши бориш имкони ҳам қолмади. Бироқ, у қўлидан келганича мустамлакаларни сақлаб қолиш борасидаги ҳаракатида давом этди. Минтақада қисман бўлса ҳам бор бўлиб туришга интилди. Бу нарса Американинг лойиҳаларида, масалан, Ироқни босиб олишида уни шерик қилишида ўз аксини топади.


Шунга биноан айтиш мумкинки, Иккинчи жаҳон урушидан кейин Яқин шарқ устидаги кураш асосан Америка билан Британия ўртасида бўлиб, қуйидаги тарзда кечди:
Америка-Британиянинг Яқин шарқ масаласида Иккинчи жаҳон урушидан кейинги сиёсатлари шерикчилик йўли бўлди. Улар ўртасида учрашувлар, музокаралар бўлиб ўтди, ўзаро лойиҳалар, услублар тузишди. Британия Американинг айрим манфаатларини, хусусан Арабистон ярим ороли нефтига оид луқмаларни тановул қилишига илтифот кўрсатди. Айрим пайтларда баҳамжиҳат иш кўрса-да, ўз манфаатига зарарли деб топган соҳаларда унга қарши чиқди.


Фаластинда яҳудий масаласи юзага келди. Америка яҳудий давлатини барпо қилиш фикрида эди. Мақсади минтақани мустамлака қилишда ундан қурол сифатида фойдаланиш бўлди. Британия эса бу иш хусусида узил-кесил бир қарорга келмаганди. Фаластиннинг яҳудийлар ҳукмронлик қиладиган вужуд бўлиши ёки яҳудий давлати бўлиши ўртасида иккиланарди. Бу ишни бошқа араб диёрларини ҳам мустамлака қилиши билан мутаносиблаштирмоқчи бўларди. Шунинг учун аниқ бир гап айтмай, ишни БМТга ўтказди. БМТ Америкадан таъсирланиб, яҳудий давлатини пайдо қилиш ҳақида қарор чиқаргач, ҳеч нарса деёлмай, ишни вақт ҳукмига ҳавола қилди. Хўш, мусулмонлар ўртасида яҳудий давлатининг вужудга келишини минтақа ҳазм қила оладими ёки тупуриб ташлайдими? Шу билан унинг яҳудий давлати хусусидаги сиёсати вақт нимани кўрсатишини кутиш асосига қурилди.


Америка эса (Исроил)ни мустаҳкамлаш, шу йўлдаги эътирозларни бартараф этиш учун отини қамчилади. Британия бу борада унга қарши чиқди, бироқ яширин иш олиб борди. Натижада яҳудий давлатининг бўлиш-бўлмаслиги хусусида Британия билан Америка ўртасида кескин кураш пайдо бўлди.

 

84-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147