Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бироқ, эски давр ҳокимлари умматнинг ўз аслига бу қадар шиддатли қайтишидан хурсанд бўлмадилар. Ислом сиёсатининг ҳокимят тепасига келишига тўсқинлик қилиш учун руслардан, америкаликлардан, британияликлардан, ҳатто яҳудийлардан мадад олиб, ўз халқларига зуғум ўтказдилар. Маҳаллий разведка аппарати билан Россия, Америка ва Британия разведка аппаратлари бу диёрлардаги Исломий тараққиётни тўхтатиш учун биргаликда иш олиб бориб, зулму зўравонлик, чалғитишу йўлдан уриш, илмонийликни чиройли кўрсатишу буқаламунлик услубларини қўлладилар. Бироқ, халқ қалбидан жой олган Ислом кундан кунга кучайиб бормоқда. Бундай шайтоний услублар одамларни иймон-эътиқодларидан ҳеч қачон қайтара олмайди. Қалблардаги Исломнинг дилларда аланга олаётганини Ғарб англади. Учинчи олам бўйича америкалик мутахассис Роберт Д. Каплан шундай дейди: «Осиёнинг ўрталарида… Дунёнинг мана шу бўлагида яқин кунда Ислом мазлумлару хўрланганларни мутлақо қўллаб-қувватлаётгани боис энг жозибадор жиҳатга айланади. Бутун оламга кенг қулоч ёяётган бу дин рақобатлашишга тайёр турган ягона диндир».


Минтақа Исломнинг муҳим қалъаларидан бирига айланди. У Жануби-Шарқий осиёдаги Индонезия ва Малайзиядан тортиб, Яқин шарқ минтақасигача тортилган Ислом камонининг бир учини ташкил қилади. Минтақанинг географик жиҳатдан Покистон ва Эрон билан алоқа боғлаш имкониятига эгалиги руслар ва америкаликларга бу бепоён минтақада буюк ва ядро қуролига эга Ислом давлати барпо бўлиб қолиш хавфини туғдирмоқда. Афғонистоннинг Америка томонидан босиб олиниши сабабларидан бири минтақа устидан назоратни кучайтириш эди. Айниқса ундаги ножинс ҳокимлар заволга юз тутиб турган пайтда шундай қилишдан бошқа илож қолмаганди.


Бу диёрлардаги Исломий ўсишдан келиб чиқаётган хавф туфайли Россия ҳам, Хитой ҳам уни ўзларидан даф қилиш учун даврий анжуманлар тузишди. Уларнинг энг эътиборлиси Шанхай ҳамколик ташкилоти бўлиб, ундаги бош масала Исломий фундаментализмнинг, Исломий ҳаракатларнинг хавфи бўлди.


Хуллас, минтақадаги мўл бойликлар, уларнинг Россия ва Хитой учун, Американинг иштаҳаси учун стратегик аҳамиятга эгалиги, устига-устак жадал суръатда ривожланаётган Исломий уйғониш Ўрта Осиёни муҳим халқаро муаммога айлантирмоқда.

 

110-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147