Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

керакли қарзлар ва ёрдамлар беради. Подшоҳ Абдуллоҳ бунга рози бўлиб, уни амалга ошириш учун ҳаракат қила бошлади. Ироққа бориб, Абдул Илоҳ ва Нури Саидлар билан учрашди. Улар билан шу мавзуда гаплашиб, шу ишга қўшилишларини сўради. Улар эса дарҳол Бағдоддаги Британия элчиси билан боғланиб, Абдуллоҳнинг режаларидан уни огоҳ этишди. Инглизлар унга қўшилишни тақиқлашди. Шунинг учун унинг гапини қабул ҳам қилмай, рад ҳам қилмай, аросатда қолдирдилар. Подшоҳ Иорданияга қайтиб, Риёзус Сулҳга элчи юборди. Ундан ўзига қўшилишини сўради. Риёзус Сулҳ бу таклифни қабул қилди. У кўпроқ Америка тарафдори эди. Инглизлар дарҳол Риёзус Сулҳни Аммонда Байрутга қайтиш учун аэропортга кетаётганида ўлдириб юборишди. Бир ҳафтадан кейин подшоҳ Абдуллоҳ ҳам Қудсда Масжидул Ақсода ўлдирилди. Бу иш Каллуб уюштирган фитнанинг натижаси эди. Америка элчиси уни ўлимидан бир кун олдин мажлислардан ва сафардан огоҳлантирганди. Шу билан режа ҳам ўлди. Шу йилнинг ўзида - 1952 йилда Америкада президент сайловлари бўлиб ўтди. Республикачилар партияси муваффақият қозониб, Эйзенхауэр президент бўлди. 1953 йилнинг бошида ҳокимиятни эгаллади. Шу билан Англия ва Америка ўртасидаги кураш авж олиб кетди. Чунки Эйзенхауэр яҳудлар ва Британия босимига қарши Американинг олий манфаатларини ҳарбий жиҳатдан ҳам, халқаро жиҳатдан ҳам олдинга қўйиш билан танилган эди. Шунинг учун Англия билан Америка ўртасидаги низо кескин тус олди. Унинг энг эътиборли кўринишларидан бири Американинг Британиядан Мисрни тортиб олиши ва уни Мисрдан ҳайдаши бўлди. Ундан олдин Америка Сурияда инқилоб ясаб, ўзининг малайи Адиб Шишкалийни ҳокимиятга олиб келганди. Шу билан Миср ва Сурия Америка тарафига ўтганди. Ўша замондан бошлаб араб диёрлари Англия-Америка курашининг кенг майдонига айланди. Бўлиб ўтган ишлар футбол ўйинига ўхшарди. Копток ҳали Америка, ҳали Англия томонида бўларди. Миср, Сурия, Иордания, Ироқ, Саудия ва Ямандаги ишлар шундай кўринишда кетаверди. Уларнинг кўпчилиги Сурияда содир бўлди. Негаки у тугун маркази эди, ҳамма араб диёрларига умумий тарзда таъсир ўтказарди. Шунинг учун у ерда бир неча сиёсий ишлар амалга оширилди. Уларнинг энг кўзга кўринганлари инқилоблар кўплиги бўлди. Инглизларнинг ғазабига учраган Ҳусни Заим ўлдирилиши билан Англия Суриядаги ҳокимиятни демократик асосда марказлаштиришга, уни аста-секин Ироққа қўшиш билан

 

88-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147