| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
бироқ инглизлар малайлари бўлган сиёсатчилар ва армия зобитлари ҳаракат қилиш учун қулай фурсат туғилганини кўриб, озгина ҳаракат билан армия ва иқтисодий фаолиятлар устидан назорат ўрнатдилар. Ва Ироқ яна инглизлар қўлига ўтди. Гарчи Америка Абдурраҳмон Ориф даврида Ироқни яна қўлга киритган бўлса-да, бироқ инглизлар малайлари баасчилар ва бошқалар 1968 йилда ҳокимиятни эгаллашди. Ироқда инглиз нуфузи 2003 йилнинг 9 апрелигача, яъни Бағдод ҳам, Саддам Ҳусайн режими ҳам, «Баас» ҳокимияти ҳам қулаб, мамлакат Америка босқинчилиги чангалига тушгунига қадар давом этди.
Миср Абдун Носир ҳокимият тепасига келганидан бошлаб Американинг йирик базасига айланди. Ҳозирга қадар шундай давом этиб келмоқда. Абдун Носир вафотидан бироз ўтиб рўй берган ҳодисаларни айтмаганда, унда курашга алоқадор ҳеч қандай сиёсий ишлар содир этилмади. Ўшанда Мисрни Британияга қайтариш мумкин бўлган уч элементнинг ҳаммаси жам бўлган эди:
1. Мамлакатдаги ҳокимият Абдун Носир қолдириб кетган бўшлиқни тўлдириш у ёқда турсин, ҳатто ўзини ҳимоялашга ҳам қодир бўлмайдиган даражада заиф эди;
2. Мисрда қўшин ва халқ орасида урушга, русларни (коммунистларни) ҳайдашга, тўла озодликка чорловчи ҳаракатлар пайдо бўлганди;
3. Инглизлар билан Миср ўртасида алоқалар тикланганди. Улар Англиянинг ташқи ишлар вазири Дуглас Хоумнинг Мисрга Абдун Носирнинг жанозасида қатнашиш баҳонасида қилган ташрифи билан бошланди. Бир неча инглизлар Ливия орқали кетма-кет ташриф буюришди. Кейинчалик бу иш Муҳаммад Ҳасанайн Ҳайкалнинг ташрифигина эмас, расмий меморандумлар орқали очиқдан-очиқ Миср билан Англия ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашни талаб қилиш билан расмий тус олди. Садат ўз ҳокимиятининг илк даврида қалқиб турганига қараганда, Мисрнинг Англия қўлига қайтиши ҳаракат масаласи эмас, замон масаласи бўлиб қолган эди. Бироқ Америка шунга қарамай уни ҳокимиятда мустаҳкамлай олди. 1973 йилда сохта уруш уюштирди. Бундан мақсад, (Исроил) билан тинч-тотув бўлишга замин ҳозирлаш эди. Садатдан қаҳрамон ясади. Унга тизгинни ушлаш имконини берди. Шу билан халқаро кураш Мисрнинг ичидаёқ махфий қолиб кетди. Ва Миср ҳозирга қадар Американинг йирик ва муҳим базаси бўлишда давом этяпти.
93-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|