Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

пайтлардагидек, Америка режалари билан рақобатлашувчи ўз режаларини очиқчасига таклиф қилишга журъат қилолмай қолди. Шунга кўра айтиш мумкинки, бу икки давлат ўртасидаги ошкора кураш ўтган асрнинг охирларида ниҳоясига етиб, шерикчилик, битимчилик услубига ўтилди. Америка минтақадаги олий қўмондон сифатида битимнинг улуғ хожаси бўлса, Британия унинг шуъласида қолиш учун оқсоч вазифасини ўтарди. Британиянигина эмас, бутун Европа иттифоқининг қудрати минтақа учун ҳал қилувчи режалар тузишга ожизлик қилади. Шунинг учун Британия ҳам, Европа иттифоқи давлатлари ҳам Америка лойиҳаларини лаққа ютмоқдалар. Британия ҳам, Европа иттифоқи ҳам Америкасиз ҳеч нарса қилолмаяпти. Шунга қарамасдан, минтақадаги Британиянинг роли тугади деб бўлмайди. Британиянинг ўзини буюк, йирик давлат деб ҳис қилиши ҳамон мавжуд. Сиёсий маккорлиги йўқ бўлиб кетмади. Қолган-қутган агентлари ҳамон нафас олмоқдалар. Бир сўз билан айтганда, Британиянинг қуввати яширин тарзда вақти-вақти билан ҳаракат қилишда давом этяпти.


Франция Марокаш ва Мавританиядаги нуфузидан батамом айрилганидан кейин Жазоир, Тунис ва Ливанда француз сақофати билан сақофатланган бир неча зиёлиларнинг мавжудлигини рўкач қилиб, бу давлатларда ўз нуфузига эга бўлиш учун мудом курашиб келяпти.


(Исроил) айниқса кичик Буш идорасидаги янги ҳомийлар даврида ўз сиёсатларини Америка манфаатлари билан чамбарчас боғлаб, уларни қизғин мудофаа қилувчи тўлқинни яратди. Ўз навбатида Америка ҳам унинг минтақадаги иқлимий йирик давлатлик мақомини ҳимоя қилди. (Исрол)ни мудофаа қилишни ўзини мудофаа қилиш деб билди. Шу билан (Исроил) отасининг қучоғидаги эркатой гўдакка айланди.


Араб диёрларининг ҳокимлари Америкага хизмат қилишда қуллик чегарасигача бордилар. Шу билан ўз халқларининг ҳам ишончини қозонолмадилар, хожаларининг кўнглини ҳам ололмадилар. Ён босавериб ён босавериб хорлик гирдобига ғарқ бўлдилар. Худди, Саддам каби душман қўлидаги алмаштириш осон бўлган қуролларга айландилар. Саддамнинг бошига тушган иш уларнинг ҳам бошига тушиши эҳтимолдан холи эмас. Хуллас, улар ўз халқларига таяна олмасдан, анави хожаларнинг марҳаматига қараб қолишди, аввалгидан ҳам бадтарроқ аҳволга тушишди. Негаки улар икки ўт орасида қолишди: халқлар ўти, хожалар ўти. Халқлар болғасию хожалар сандони ўртасида

 

97-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147