Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Франциядан тортиб олмоқчи бўларди. Зоҳирда Францияга ёрдам бергандек бўлиб кўринса-да, пинҳона унга қарши қўзғолонга ундарди. Вазиятни шундай ҳолга келтирдики, Франция Ғарб лагерининг, хусусан Американинг марҳамати ила қолишга умид боғлаш билан қўзғолонни бостиришдан умидни узиш орасида қолди. Ва ниҳоят, Женева анжумани чақирилиб, Ҳинди-Хитой масаласи кўриб чиқилди. Натижада Франция ундан чиқиб кетди. Унинг Лаос, Жанубий Вpетнам ва Камбожадаги ўрнига Америка, Шимолий Вpетнамдаги ўрнига эса Хитой кириб келди. Бошқачароқ қилиб айтганда, Шимолий Вpетнам давлати ортидан мамлакат мустақиллашди. Кейинчалик Жанубий Вpетнамни ҳам қўшиб олди. Шу билан Франция бу минтақадан узил-кесил ҳайдаб чиқарилди.


Америка индонезияликларни Голландияга қарши қўзғолон кўтаришга ундади. Улар даҳшатли қўзғолон кўтаришди. Совет иттифоқи билан Америка бир-бирларига қарама-қарши бўлишларига қарамасдан, ҳар иккаласи ҳам қўзғолонни қўллаб-қувватлади. Англия индонезияликларга қарши Голландия томонида турди. Пировардида индонезияликлар Голландия устидан ҳарбий жиҳатдан ғалаба қозонишди. Масала БМТга кўтарилди. Америка ҳам уни қувватлади. БМТ Индонезия мустақил бўлди, деб қарор чиқарди. Шу билан Голландия Индонезиядан чиқиб кетди. Унинг Ғарбий Ирианадан бошқа ҳеч нарсаси қолмади. Индонезия Американинг қўллови билан уни таъқиб қилаверди. Охири Ирианадан ҳам чиқариб юборди. Шу билан Голландия бутун минтақадан чиқиб кетди, унинг ҳеч қандай мустамлакачилиги қолмади.


Португалия Ҳиндистондаги Гоани мустамлака қилганди. Ҳиндистон Голландиянинг минтақадан чиқариб юборилганини кўргач, Португалияни чиқаришга бел боғлади. Англия ва Американинг ундови билан Гоани босиб олиб, Португалияни ундан ҳайдади. Гоа Ҳиндистоннинг бир бўлагига айланди.


Шундай қилиб, минтақада Англия ва Америкадан бошқа мустамлакачи давлат қолмади. Икки гигант (АҚШ ва собиқ Совет иттифоқи) келишувидан олдин Англия ўзининг минтақада қолишидан кўнгли тўқ эди. Келишувдан кейин эса халқаро вазият ўзгариб, Англия мустамлакаларини ўйлаб безовта бўла бошлади. Улар учун хавф туғилганди. Негаки Америка мустамлакачиликнинг янгича услубини қўллаб, Англияни минтақадан чиқариш, унинг ўрнини ўзи эгаллаш пайида бўлди. Янги услуб мустамлакачиликни тугатиш, халқларга мустақиллик

 

100-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147