Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ташқи сиёсати эса ўз роли ва шаънига эга бўлишга қаратилган. Бу ишга умумжаҳон нуқтаи назаридан ёндашмаган. Шунинг учун халқаро майдондан жой олиш билан чекланган. Қандай бўлишидан қатъий назар, ўзига рол излаган. Халқаро сиёсатдан батамом четга чиқиб кетмасликка уринган. Бу ҳолат рус халқида мафкуравий бўшлиқ юзага келгани туфайли юз берган. Рус халқи бошидан ўтказаётган сиёсий инқироз мусулмонларга Россияга кириш, у билан савдо алоқаларини ўрнатиш ва ниҳоят у олиб бораётган сиёсатга қарши туриш имкониятини беради. Ана шунда руслар Исломнинг одамлар ўртасидаги муносабатларда тирик эканини кўрадилар. Рус халқининг бу инқирози Россиянинг халқаро сиёсатга таъсир ўтказиш борасидаги уринишларига қарши туриш, унга бундай имкониятни бермаслик, у билан фақат савдо соҳасидагина алоқа қилиш, бошқа соҳаларда эса қолган капиталистик давлатларга қарши турилгандек, унга ҳам қарши туриш имконини ҳам беради. У билан ана шундай муомала қилиш лозим. Чунки унинг ташқи сиёсати бошқа халқларни эксплуатация ва мустамлака қилиш асосига қурилган. Гарчи бу нарса унга қўшни бўлган давлатлардагина ўз аксини топаётган бўлса ҳам, унинг ташқи сиёсати ана шунга асослангандир.


Кейинги тўрт халқ, яъни Америка, инглиз, француз ва рус хақлари XXI асрдаги халқаро сиёсатга ҳукмини ўтказишга интилаётган, ўзаро рақобатлашаётган йирик давлатлар халқларидир. Бу тўрт давлатга қисқача қилиб қуйидагича сиёсий баҳо бериш мумкин:


Совет иттифоқи тасодифан қулагач, Американинг қуввати тез суръатда ортиб, жаҳондаги таъсири энг кучли гигант давлатга айланди. Айниқса Совет иттифоқи қолдирган бўшлиқни ҳеч қайси давлат тўлдиролмагани унга қўл келди. Ҳанузгача Совет иттифоқининг ўрнини эгаллайдиган иккинчи мақомдаги давлат майдонга чиқолмади. Америка рақобатчисиз қолди. Уни бу қадар кўкларга кўтарувчи халқаро вазиятдаги бу ажиб ҳолат Америка сиёсатдонларини кеккайтириб, мағрурлантириб юборди. Клинтон давридаги Америка ташқи ишлар вазираси Мадлен Олбрайтнинг мана бу гапи фикримизни ифодалаб берса ажабмас: «Америка бу - зарур уммат. Жаҳон масъулиятлари унинг зиммасида. Ҳар бир ишни хоҳлаган пайтида қилишга тайёр. Ҳамма билиб қўйсинки, биз хоҳлаганимизни қиламиз, хоҳлаган нарсамизни ўзгартирамиз! Ҳеч нарса йўлимизга ғов бўлолмайди! Зеро, дунё бизники! Дунё - америкаликларники!».

 

71-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147