| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Бугунги кунда биринчи давлатга, бинобарин дунё сиёсатига таъсир кўрсатишга уринишнинг ёрқин мисоли шу бугун (2004 йил)ги Британиядир. У дунёдаги биринчи давлат бўлмиш Америкага бироз таъсир кўрсата олиши, собиқ мустамлакаларига тинимсиз нуфузининг ўтиши билан дунё сиёсатига ҳам таъсир кўрсатади. Шунингдек, Ироққа қарши Америка-Британия урушидан кейин Франция, Россия ва Германия бирлашиб, биринчи давлатга, бинобарин дунё сиёсатига таъсир кўрсатишнинг янги навини яратдилар.
Биринчи давлатга ҳам, дунё сиёсатига ҳам таъсир кўрсата олмайдиган давлатлар тобе ва кимнингдир таъсири остидаги давлатлардир. Тобе давлатнинг таъсири ҳожасига қанча хизмат қилишига қараб бўлади. Кимнингдир таъсири остидаги давлат эса, қайси давлатнинг таъсири остида бўлса, унинг таъсир кўрсатиши ўша давлатнинг кўмагига боғлиқдир.
Швейцария, Швеция, Испания, Голландия, Италия каби тобе ҳам бўлмаган, кимнингдир таъсири остида ҳам бўлмаган мустақил давлатлар биринчи давлат манфаатлари хавфсизлигини таъминласалар ёки унга таҳдид туғдирсалар, дунё сиёсатига таъсир кўрсата оладилар. Масалан, Италия билан Испания 2003 йилда Американинг Ироқни босиб олишига ёрдам бериш орқали унинг муҳим манфаатини ҳимоя қилдилар.
Шунга кўра, дунё сиёсатига таъсир кўрсатмоқчи ва уни ўз манфаатига қараб бурмоқчи бўлган давлат икки йўлнинг биридан бормоғи лозим. Ё биринчи давлатнинг халқаро вазиятдаги ҳақиқий манфаатларига сезиларли таҳдид солади ёки ўз манфаатидан келиб чиқиб унинг манфаатларини таъминлаши керак.
Сезиларли таҳдид йўли аниқ натижали йўл бўлади. Ўз таъсирини ва халқаро майдонда овози эшитилишини кафолатламоқчи бўлган ҳақиқий давлатга лойиқ йўл - мана шудир. Бировнинг манфаатини ҳимоя қилиш йўли эса қоронғу йўлдир, унга ишонч йўқ, мақсадга олиб бориши ҳам, ҳалокатга олиб бориши ҳам мумкин. Негаки у бир умматнинг вужуди, бир давлатнинг тақдири устидаги ақлсизларча ўйналаётган қимордир. Чунки буюк давлат манфаатлари ҳар қандай давлат томонидан таъминланиши, бу буюк давлатнинг обрў ва имконият жиҳатидан ўзидан пастроқ турган ҳар қандай давлат билан шу манфаатлар устида савдолашишига монелик қилмайди.
Масалан, Америка 2003 йилда доимий иттифоқдошлари бўлмиш Ғарбий Европа давлатларини «Қари Европа», деб
16-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|