билан чекланадилар. Агар умумий тарзда юзага келса, халқаро таъсири яна ҳам ортади. Шунга кўра, сиёсатчи муҳим масалалар ва улардаги сиёсий ишлар билангина чекланмасдан, атрофлича назар ташлаб, ҳар бир йирик давлат тарафидан содир бўлаётган ҳар бир сиёсий ишни кузатиб бориши лозим. Эътиборни шунга қаратмоқ керакки, сиёсатчи сиёсий ишларни кўриб чиқаётганида умумийлик ва мавҳумликдан сақлансин. Ҳар бир ишни ўз шарт-шароитлари билан боғласин. Улардан айри ҳолда кўриб чиқмасин. Мавзуни умумийлаштирмасин. Конкрет бир ишни бошқа ишларга солиштирмасин. Ишларни мантиқий тартиблаштириб, мантиқий хулосалар чиқармасин. Сиёсатчи учун мантиқ ва қиёсдан хатарлироқ нарса йўқ. Шунинг учун сиёсатчи улардан сақланиши лозим. Чунки ҳаёт ишлари турли-туман, бир-бирига ўхшамайди. Ҳар бир ишнинг ўз шарт-шароитлари бор. Шунинг учун у ишни унга тааллуқли сиёсий маълумотлар билан боғлаши лозим. Уни ўз шарт-шароитларида кўриб чиқиши даркор. Ана шундагина уни тўғрироқ фаҳмлай олади. Бунга мисоллар жуда кўп. Халқаро ҳаётда йирик давлатларнинг сиёсий ишларида юз бераётган кундалик ҳодисалар ҳар бир ишнинг давлат сиёсатига, халқаро вазиятга ёки давлатлар вазиятларига боғлиқлигини, ҳар бир ишнинг ўзигагина хос шарт-шароити борлигини кўрсатувчи мисолларга тўла. 1969 йил апрелда Шимолий Корея Узоқ Шарқда Американинг разведка самолётини уриб туширди. Америка бир қалқиб, Миллий хавфсизлик кенгашини йиғди. Президент Никсон АҚШнинг самолёт учун ўч олиш нияти йўқлигини билдирди. Бор гап шуки, жосуслик самолётлари ҳам, жосуслик кемалари ҳам ўзини ташқи ҳужумдан ҳимоя қиладиган анжомлар билан сақланадиган бўлди. Ваҳоланки, Шимолий Корея 1968 йилда жосуслик кемасини асир олганди. Америка бир титраб Миллий хавфсизлик кенгашини йиққан эди. Президент Жонсон Тинч океанидаги еттинчи флотни Корея сари ҳаракатлантиришини айтиб, таҳдид солганди. Америка таҳдид ва асаб бузарликлар таъсир қилмаётганини кўргач, музокара ва мулойимлик йўлига ўтгач, кема экипажи озод қилинди. Бу икки ҳодиса бир турдаги ҳодисадир. Ҳар иккаласида ҳам Кореядек кичик давлат АҚШдек катта давлатнинг самолётини уриб тушириб, самолёт экипажини ўлдириб, кема экипажини ҳам асир олиб, унга қаршилик қилди. Хўш, нега бу икки ҳодисага нисбатан тутилган позициялар турлича бўлди? Шахслар туфайлими? Бўлиши мумкин. Таҳдидлар самара бермагани учунми? Бўлиши мумкин. Аниқроғи, кема воқеаси пайтидаги шароити оддий ёки ярим оддий бўлган. Хитой
124-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|