Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ХАЛҚАРО НОРМА ВА ХАЛҚАРО ҚОНУН


Олдинги асрларда биринчи давлат бўлиш учун рақобатлашишда халқаро қонун билан боғлиқ бўлган сиёсий ишлар намоён бўлмас-ди. Негаки халқаро қонуннинг ўзи йўқ эди. Аксинча, у асрларда ҳарбий ишлар, урушлар, босқинлар кўзга ташланарди. XVIII асрнинг ўрталарига қадар ҳолат шундай давом этди. Шу вақтдан бошлаб, халқаро қонун кенгайиб борди, тўғрироғи, қонун тарзида шаклланди. Халқаро муносабатларда, халқаро муаммоларни ҳал этишда сиёсий ишлар муҳим жиҳатни эгаллай бошлади. Муаммолар ҳал этилишида, биринчи давлат зўравонлигини тўхтатишда, у эгаллаган мавқе учун рақобатлашишда ҳарбий ишлар ўрнини сиёсий ишлар босди. Ана шу кундан бошлаб халқаро муносабатларда халқаро қонунни ҳакам қилиш кўпайди. Халқаро муаммоларни ҳал этиш учун ё сиёсий ишларнинг ёлғиз ўзи ёки уруш ва босқинлар билан биргаликда қурол сифатида қўлланиладиган бўлди. Бу нарса 1919 йилдан кейин, яъни Миллатлар лигаси ташкил бўлгач, ошкоралик касб этиб, халқаро қонун ва халқаро нормалардан ҳукм сўраш ортди. Умуман барча давлатлар, хусусан биринчилик учун рақобатлашувчи давлатлар ва биринчи давлатнинг ўзи шуғулланадиган сиёсий ишларда халқаро норма ва халқаро қонун деб аталмиш нарсага суянишади. Демак, сиёсий ишларнинг воқелигини ва улар билан халқаро жиҳатдан шуғулланиш тарзини идрок қилиш учун халқаро норма ва халқаро қонунга бироз назар ташлаб чиқиш лозим.


Халқаро нормага келсак, у амирликлару давлатлар бор бўлганидан бошлаб мавжуд. У уруш ва тинчлик ҳолатида башарий гуруҳлар ўртасидаги муносабатлар жараёнидан келиб чиқувчи қоидалар тўпламидир. Гуруҳлар унга узоқ давр бўйсунганлиги натижасида у халқаро нормаларга айланди. Сўнг давлатлар учун ҳам улар қоидаларга айланиб қолди, давлатлар ҳам унга риоя қила бошладилар. Шу билан у қонунга ўхшаб қолди. Уларга риоя қилиш моддий эмас, маънавий бўлган. Негаки уларга раъйи оммдан хавфсираб итоат этилган. Уларга итоат қилмаган одам айбланиб, раъйи оммнинг жазосига йўлиққан. Исломдан аввалги арабларнинг шаҳри ҳаромда урушни ман қилишлари мана шу қабилдандир. Шунинг учун ҳам Абдуллоҳ ибн Жаҳшнинг сарияси (отряди) Амр ибн Ҳазрамийни ўлдириб, икки қурайшлик кишини асир қилиб, тижорат карвонини олиб қўйганида Қурайш ҳамма жойда «Муҳаммад ва унинг асҳоби шаҳри ҳаромни поймол этди, ноҳақ қон тўкди, мол-мулкни талади, одамларни асир олди, бу билан у халқаро урфга зид иш содир этди», дея жар солиб, раъйи оммни пайғамбаримизга қарши гиж-гижлади.

 

24-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147