Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қаршисидаги ожизлигини ҳис қилгани боис Шарқий Европа масаласи борасида келишувга эришиш учун Европа иттифоқи давлатлари билан келишишдан бошқа чора тополмади. Айни пайтда у жаҳон сиёсатида таъсир кучига эга бўлиш учун Европа иттифоқининг айрим давлатлари билан келишишга ҳаракат қилмоқда. Бу нарса уни Европа иттифоқи ва унинг давлатларига нисбатан Иккинчи жаҳон урушидан сал кейинги, келишув давридаги ва ундан бироз кейинги пайтлардагидан кўра юмшоқроқ позицияни эгаллашга ундади.


Де Голл ҳокимиятга келиб, Қўшма штатларга ташриф буюриб, 1969 йилнинг мартида Никсон билан учрашгунига қадар Франция Европани бирлаштиришга, уни икки лагер ўртасидаги учинчи кучга айлантиришга ҳаракат қиларди. Шунга кўра, Германияни Францияга хавф туғдирмайдиган даражада кучайтиришга, Европа давлатлари ўртасида конфедерал иттифоқ тузишга, айни пайтда бошчилик Францияники бўлишини кафолатлашга уринарди. Англияни имкон қадар Европадан узоқлаштиришга тиришарди. Негаки унинг анъанавий сиёсатини тарих тонги отганидан буён Европанинг бирлашишига тиш-тирноғи билан қарши сиёсат деб ишонарди. 1969 йилда Де Голл истеъфо берди. Унинг вафотидан бир йил ўтиб, Франция президенти Помпиду Британия бош вазири Эдвард Хес билан 1971 йилда учрашиб, узундан-узун музокаралар олиб борди. Оқибатда Помпиду Британиянинг аъзо бўлишига рози бўлди.


Хусусан, Франция билан Германия ҳамон Европанинг муштарак ташқи сиёсатини ривожлантиришга ҳаракат қиляпти. Айниқса Германия немис кучи сифатида майдонга чиққудек бўлса, қанчалар қаршиликка учрашини билади. Шунинг учун Франция билан келишиб, Европа иттифоқи ичидаги бир куч сифатида майдонга чиқишга ҳаракат қиляпти. Бу билан иттифоқнинг Шарқ томон кенгайиши каби кўпгина хусусий мақсадларини амалга оширяпти. Бу икки давлат 2003 йилги Ироққа қарши уруш вақтида урушга қарши бирлашган позиция сифатида майдонга чиқа олдилар. Бу нарса Франция билан Германиянинг муштарак Европа ташқи сиёсатига меҳвар бўлиши учун замин ҳозирлади. Бу икки давлатнинг янгича Европа дустури лойиҳасини НАТОдан айри ҳолдаги муштарак Европа ҳарбий штаб бошқармаларини тузиш учун қилаётган ҳаракатларидан мақсад Европани халқаро сиёсатда ўз таъсир кучига эга бўлган умумжаҳон кучга айлантиришдан бошқа нарса эмас.

 

77-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147