Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

бўлиб, Хитой минтақадаги ягона кучга айланмасин. Токи Ҳиндистон Покистон тарафидаги ғарбий ҳудудидидан хотиржам бўлиб, Хитойга бас келиб турсин. Шунинг учун Жанубий Осиё давлатларининг «SARC» уюшмасига Ҳиндистон билан Покистон қўшилди ва Хитойга қарши тура олувчи катта куч юзага келди. Агар Ҳиндистон билан Покистон ўртасидаги кураш давом этаверганида, айниқса Хитойнинг жуда катта иқтисодий кучга, жаҳондаги энг йирик демографик қувватга эгалигини, Хавфсизлик кенгашида доимий ўрни борлигини, ўзининг қадимдан ядровий давлатлигини эътиборга оладиган бўлсак, Ҳиндистон унга бас кела олмасди. Хитой ҳар қанақасига буюк куч ҳисобланади. У Россияга ўхшаб хатога йўл қўйгани йўқ. Ички жипсликни сақлаб қолди. Мао Цзе Дун Хитойини замонавийлаштирган кучли раҳбар Ден Сяопин шундай дейди: «Горбачев йўл қўйган энг катта хато Россиянинг иқтисодни янгиламай туриб, сиёсий эркинликка рухсат бериб юборганлигидир».


Шундай қилиб, Америка Хитой қуввати билан ҳисоблашадиган бўлиб қолди. Минтақада унга бас кела оладиган бир қувватни пайдо қилиб, уни ўша билан овора қилиб қўймоқчи бўлди. Бино-барин, Ҳиндистон-Покистон уруши барҳам топиб, Хитойга юзла-нишини истади. Покистоннинг ҳам, Ҳиндистоннинг ҳам ядровий қуролларга эга бўлишларига жимгина қараб туриши, унинг ўзида етишмаётган қурол технологиясини қўлга киритишига қулайлик туғдириб бериши ана шундан. Бунга далил шуки, Америка (Исроил)га ривожланган замонавий радарли «Фалкон» самолёт-ларини Хитойга сотишини тақиқлади, Ҳиндистонга сотишига эса рухсат берди. Бундан ташқари, Американинг ўзи Ҳиндистон билан стратегик шерикчилик битимларини тузди. Бошқачароқ қилиб айтганда, Ҳиндистон билан - гарчи у ҳарбий ва англо-саксон давлат бўлмаса-да, ҳудди (Исроил) каби муомала қила бошлади.


Бу масаладаги энг кўзга кўринган жиҳатлар мана шулар: Исломга оид, Хитойга оид ва ядрога оид ривожланиш. Шунинг учун Америка минтақадаги стратегиясини Исломга ва Хитойга оид ривожланишни чеклаш ҳамда унда тинчлик ўрнатиш билан Хитой қувватига бас кела олувчи катта кучни барпо қилиб, мувозанатни юзага келтириш асосига қурди.

 

112-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147