Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Зудлик билан терроризмга қарши кураш номи остида бир неча Шимолий, Ғарбий ва Ўрта Африка давлатлари билан муносабатларни йўлга қўйишга, битимлар тузишга киришдилар. Бу нарса Американинг бевосита ҳарбий дахл қилиши келгусида Африка устидаги курашда асосий ролни ўйнайди, деган маънони англатади. Шунга биноан айтиш мумкинки, Африкани суронли келажак кутмоқда. Америка исён ҳаракатларини қўллаш учун Африканинг шимолида ҳам, ғарбида ҳам, ўртасида ҳам ҳарбий базаларни қурди ва қурмоқда. Бундан кўзланган мақсад маҳаллий ҳукуматларга босим ўтказиш орқали Европа давлатларини, хусусан Англияни минтақадан чиқариб юборишдир. Бироқ, Африкада Европа манфаатлари қоришиб кетгани боис навбатдаги босқич қонли ва қақшатқич кечади. Айниқса бу минтақада моддий манфаатдан, табиий бойликларни талашдан бошқа ҳеч нарсанинг эътибори йўқ. Хуллас, Африкадаги кураш мустамлакачи давлатлар ўртасидаги курашдир. Шунга кўра унинг масаласи халқаро масаладир. У ҳамон халқаро масала бўлиб қоляпти.


Шундай қилиб, йирик давлатлар ўртасида Африка қитъаси устидаги кураш XX асрнинг олтмишинчи йилларидан бошлаб авж олди. Мустамлакачи Европа давлатлари билан бирга Америка ва Совет иттифоқининг ҳам нуфузи юзага келди. Совет иттифоқи заифлиги ва қадимдан қолган мустамлакачилик меросига эга бўлмагани туфайли қитъадан чиқиб кетишга мажбур бўлди. Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида Анголадан чиқиб кетди. Шунингдек, бошқа кичик Еврпа давлатлари ҳам чиқиб кетишди. Британия ва Франциядан бошқа давлат қолмади. Бу икки давлат Британия ҳамдўстлиги ва Франция франкофонияси соясида ўз нуфузларини сақлаб қолишди. Америка Африкани олиш учун улар билан қизғин курашга кирди. Бу нарса Британия билан Францияни ўзаро позицияларини мутаносиблаштиришга, ташқи ишлар вазирлари учун Африка қитъасининг турли давлатларига муштарак ташрифлар уюштиришга чорлади.


Африкада бу уч давлат ўртасидаги кураш ҳамон давом этяпти. У йигирмадан ортиқ фуқаролар урушида ўз аксини топган. Энг кўзга кўринганлари Сpерра-Леоне, Либерия, Фил суяги соҳили (Кот д’Ивуар), Сомали, Уганда, Конго, Руанда, Брунди ва Суданда бўлди.


Бу бахтиқаро қитъа мустамлакачилик курашлари касофатидан қонли, қуролли тўқнашувларга гирифтор бўлди. Уларнинг охирги

 

117-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147