Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
йиллардаги сони 26тага етди. Уларда ўттиздан ортиқ давлатлар қатнашди. Уюштирилган урушлар қитъанинг қарзи 370 миллиарддан ҳам ортиб кетишига ўз улушини қўшди. Бу эса қитъадаги умумий миллий даромаднинг 65%ни ташкил қилади. Ўн саккиз давлатда 30 миллиондан кўпроқ мина кўмилди. Бу миқдор бутун жаҳондаги ерга кўмилган миналарнинг чорагидан ҳам кўп.
Шуни ҳам айтиб ўтиш мақсадга мувофиқки, Африка устида бораётган Ғарб мустамлакачи давлатлари ўртасидаги бу кураш гоҳида битимлар, шартномалардагина ўз ифодасини топади. Масалан, Судан жанубини шимолидан ажратишга Америка билан Британия келишишган. Фил суяги соҳили борасида эса Америка Франция билан битим тузган. Лекин барибир иқтисодий ва сиё-сий рақобат бу давлатлар ўртасидаги асосий белги бўлиб қолади.
Шундай қилиб, мустамлакалар устидаги кураш Африкага кўчди ва унинг масаласи халқаро масалага айланди. У ҳамон халқаролигича қолиб келяпти. Зеро, гарчи Англия, Америка ва Франция аввалига «Африка анжумани», кейинроқ эса «Африка иттифоқи» номи остида бутун қитъани бирлаштиришга келишиб олишган бўлишсада, бу анжуман ва иттифоқ ичидаги кураш, айниқса Америка билан Англия ўртасида тўхтагани йўқ. Жаҳоннинг шарқий ва ғарбий лагерларга бўлиниши ҳам Американинг Европа давлатларини, хусусан Англияни ўз мустамлакаларидан чиқариб юбориши ҳам ниҳоясига етгач, Қўшма штатлар Африка давлатларига терроризмга қарши кураш номи остида сизиб кира бошлади. Бундан мақсад маҳаллий қўшин билан алоқа боғлаш, қитъанинг шимолида ҳам, ғарбида ҳам, ўртасида ҳам ҳарбий базалар қуриш ва шу орқали исён ҳаракатларини қўллаб, барча Европа давлатларини, хусусан Англияни чиқариб юбориш учун маҳаллий ҳукуматларга босим ўтказиш эди. Африкада Европа манфаатлари қоришиб кетганлиги боис келгуси босқич, аввалгисидан фарқли ўлароқ, қонли ва шафқатсиз кечади. Негаки Африкада моддий манфаат ва табиий бойликлардан бошқа нарсанинг ҳеч қандай эътибори йўқ.
Хуллас, Африка масаласи - халқаро масаладир.
Сиёсий ишларни ўзида мужассам этган йирик масалалар - мана шулар. Фақат бундан сиёсий ишлар мана шу масалалардагина мужассам экан, деган маъно чиқмайди. Давлатлар ўртасидаги курашнинг энг кўзга кўринган жиҳатлари мана шу масалалардир, демоқчимиз холос.
Тинчлик ҳолатларидаги давлатлараро кураш сиёсий ишлар орқали бўлади. Ҳарбий ишлар уларга қўшилиши ҳам, қўшилмас-
118-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|