Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

кириши уч жиҳатдан зарарли эди: Биринчидан, Туркия халқи шижоатли халқ. У - инглизлардан ҳам, французлардан ҳам, руслардан ҳам довюракроқ. Иттифоқчилар томонида туриб урушга кириши улар учун ўз вазнига эга бўлган кучни юзага келтиради. Иккинчидан, турк халқи мусулмон бўлиб, унинг урушга кириши араб бўлсин, бошқа бўлсин, барча мусулмонларнинг туйғуларини Германияга қарши қўзғайди. Бу иш умумжаҳон ташвиқотга таъсир кўрсатади. Учинчидан, Туркия мумтоз стратегик жойда турибди. Агар у бетараф қолса, шимоли-ғарбий фронтга қўрғон бўлиб, иттифоқдошларнинг Европага киришини тўсади. Орқа ҳужумдан ҳимояловчи ишончли қалқон бўлади. Шунинг учун Гитлер Туркияни бетараф қолдиришга ҳарис бўлди. Энг маккор одамлардан Франц фон Папенни Германиянинг Туркиядаги элчиси қилиб юборди. Токи у Туркияни бетараф қолдириш, иттифоқдошлар тарафида туриб урушга киришишга йўл қўймаслик ҳақидаги топшириқни бажарсин. Негаки унинг иттифоқчиларга қарши урушга киришидан умид йўқ. Гитлерни Туркиянинг иттифоқчилар томонида туриб, Германияга қарши урушга кирмаслиги кафолати ўйлантирарди. Бу вазифани адо этиш учун энг устамон кишилардан бирини юборди. Бироқ, у мақсадини яшириш учун фон Папенга Туркияни Германия томонига жалб қилиш, Германия томонида туриб, иттифоқчиларга қарши урушга киришга қаноатлантириш ҳақида топшириқ берди. Шу сабабли, ўз навбатида иттифоқчилар Туркиянинг бетараф қолишига ҳарис бўлишди. Уларнинг элчилари бу иш билан жиддий шуғуллана бошладилар. Фон Папен ўзини Туркияни Германия томонига оғдираётгандек қилиб кўрсатди. Натижада иттифоқчилар Туркиянинг бетараф қолишига ёпишиб олдилар. Мана шу сиёсий ўйин ва фон Папеннинг устамонлиги туфайли Гитлер бутун уруш давомида Туркиянинг бетараф қолишига муваффақ бўлди. Ҳолбуки, иттифоқчиларга Туркияни ўз томонларига оғдириб, у орқали Германияга қарши ҳужум қилишлари осон эди. Лекин улар шу фронтнинг ҳам очилиб кетишидан қўрқиб, бундай қилмадилар. Бундай сиёсий иш уруш ҳолатида ўз таъсир кучига эга бўлган ишлар сирасига киради.


Халқаро кураш ва халқаро ҳаётда давлатлар бир-бирларига қарши тузоқ, ўзгаларнинг кучини кесиш, сиёсий найранглар сифатида қўллайдиган халқаро сиёсий ишларга мисоллар - мана шулар. Бу ишлар, умуман, халқаро ҳаётда учраганидек, мазкур олти масалада мужассам курашда ҳам мавжуд. Улар одатда икки давлат ўртасидаги, рақобатчи давлатлар ўртасидаги битта нуқта

 

123-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147