| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
халқаро қонун деб аталди. Улар насроний давлатлари ўртасида тузилган битимларга, насроний жамоадаги расм-русумларга таяндилар ва улардан қоидалар ясаб, уларни халқаро қоидалар, кейинчалик эса халқаро қонунга айлантирдилар.
Демак, халқаро оила аслида Европа насроний халқаро оиласи асосига қурилган. Халқаро қонун аслида насроний давлатлараро тузилган битимлар ва Европа насроний жамоаларидаги расм-русумлардир. Европа насроний давлатларининг ўзигагина халқаро оила номини бериш сохтакорлик ва кўзбўямачиликдир. Негаки олам Европа халқаро оиласининг ўзидангина иборат эмас. Насроний давлатларидаги расм-русумлар ва битимларнинг ўзига халқаро қонун номини бериш алдов ва қалбакиликдир. Негаки халқаро қонун бўлишига яроқли фикрлар насроний давлатларининг расм-русумларию битимларигина эмас, балки бутун жаҳондаги барча жамоалар расм-русумлари ва улар ўртасида тузилган шартномалару битимлар мажмуасидир. Шунинг учун халқаро оила тушунчаси ҳам, халқаро қонун тушунчаси ҳам илдизидан хато. Агар бу давлатлар жаҳоннинг бошқа давлатларини эътироф этганларида, ишни бир ёқли қилса бўларди. Лекин воқе шуни кўрсатадики, улар ўзларидан бошқа ҳеч кимни тан олмасдилар, насронийдан бошқасини ўзларига қўшмасдилар. XIX асрнинг иккинчи ярмига келиб айрим насроний бўлмаган давлатларни ҳам халқаро оилага қабул қила бошладилар. Шунда ҳам ўзларининг Европа насроний давлатлари эканликларидан келиб чиқиб тузган анъанавий қоидаларидан бошқасини қабул қилмадилар. Шунинг учун Усмоний давлатга халқаро ишларингда Исломни ҳакам қилиб олмайсан, деб шарт қўйдилар. Шу шартни қабул қилиб, Европа насроний давлатларнинг анъанавий қоидаларига бўйсунгандагина уни оилага киритишга рози бўлишди. Демак, бу оила айрим давлатларнинг унга киришига рози бўлса-да, халқаро муносабатларда ўз расм-русумлари ва қоидаларидан бошқасининг бўлишига мутлақо йўл қўймади. Биринчи жаҳон уруши тугагунча, Ислом давлати қулагунига қадар ҳолат шундай давом этди. Модомики халқаро оиланинг ва халқаро қоидаларнинг юзага келишига сабаб бўлган душман қулаган экан, энди уни тузатиш ҳам мумкин эди. Бироқ, иш аксига юрди. Бу давлатлар халқаро оила, халқаро қоидалар асосини маҳкам тутдилар. Халқаро оилани гавдалантирувчи халқаро ташкилот тузишга келишдилар. У, умуман, ҳамма давлатларники эмас, муайян давлатларники бўлиши керак эди. Унга айрим насроний бўлмаган ва Европадан ташқарида жойлашган давлатлар ҳам қабул қилинди. Лекин барибир Европа
128-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|