Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҳокимиятдан туширмоқчи бўлиб турибди. Шу билан Америка кучсиз давлатлар ҳокимларининг лаганбардорлиги ва хиёнати туфайли уларни босиб олиш имкониятига эга бўлай деб турибди.


Бироқ, бундай америкача назорат узоққа бормайди. У заволга юзланган. Ер куррасининг ҳар бурчагида Америка ўзини кўрсатаётган бўлса-да, ҳокимлару ҳукуматлар у билан ҳамкорлик қилишаётган бўлса-да, халқларнинг, хусусан Ислом умматининг унга қарши ғазаби чексиз. Авом халқ америкаликларнинг гердайишлари, кеккайишлари, яҳудийларга ён босишлари, мустамлакачиликлари, эксплуататорликлари туфайли улардан қаттиқ нафратланадилар. Бу ғазаб ва нафрат яқин кунда ҳамма жойда, Америка қитъаси ичида ҳам, сиртида ҳам Америкага қарши курашни юзага келтиради. Американинг такаббурлиги, фойдаларни ўзиники қилиб олавериши, доимий назоратга интилавериши, халқаро ишларни бошқаришда америкача монополияга ҳаракат қилаётгани боис, йирик давлатларнинг тангликка учраётганлари ва манфаатларидан маҳрум бўлаётганларини ҳам қўшадиган бўлсак, бу ишнинг юз бериши яна ҳам аниқлашади.


Мустамлакачилик ва ўзгалар қонини сўришга асосланган капиталистик мабдани тутган давлатнинг ёлғиз ўзи, ҳеч бир рақобатчисиз дунёни бошқариши бутун жаҳонни бахтсизликка, муаммоларга, тангликларга, бузуқликларга тўлдириб юборди. Ниманики кўриб турган бўлсангиз, ҳаммаси АҚШ бузуқлигининг, бузғунчилигининг нишонасидир.


Жаҳоннинг капиталистик давлатлар, хусусан АҚШ дастидан тортаётган азоб-уқубатлари Оллоҳ пайғамбарига бутун оламга раҳмат қилиб нозил қилган улуғ Исломни - ҳақ мабдани татбиқ этувчи халифалик давлатини барпо қилиш билангина барҳам топади. Ана шундагина Ислом адолати капитализм ёвузлигини очиб ташлайди. Бу ёвузлик унинг моддий мафкураси ва мустамлакачилик тариқатида мужассамдир. Шунингдек, Исломнинг эзгулик қуввати Американинг зўравонлиги ва такаббурлигига якун ясаб, уни узлатига, Янги оламига қайтишга мажбур қилади. Агар ўша Янги олами қолган бўлса, албатта. Кейин эса бутун жаҳонни эзгулик эгаллаб, бахтсизлигу фалокат гирдобида узоқ қолиб кетган олам эркин нафас ола бошлайди.


5. Инглиз халқи
Бу халқ дунёга келганидан бошлаб, асосан балиқчилик ва кемачилик билан шуғулланди. Кейин денгизчилик ва тижорат ҳам унга қўшилди. Натижада унда фойда кетидан қувиш,

 

63-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147