Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

кўрина бошлагач, Европа давлатлари Америкадан ўзларини тортиб, Совет иттифоқи билан муносабатларини тиклашга ҳаракат қила бошладилар. Ўз навбатида Совет иттифоқи ҳам, гарчи муваффақиятли чиқмаган бўлса-да, халқаро сиёсат денгизига шўнғиш ва бу билан ўзининг Америка сиёсатидан айри ҳолдаги халқаро қутб эканини кўрсатиш учун дадил қадамлар ташлади. Буни кўрган АҚШ Совет иттифоқи билан муносабатларини кескинлаштириб, қайтадан қуролланиш пойгасига шўнғиди. Натижада совуқ уруш юзага келди. Айни пайтда Совет иттифоқи ва Шарқий лагер билан маданий, фикрий ва иқтисодий урушга кириб, шартномалар билан уни кишанлаб ташлади. Оқибатда Совет иттифоқи қулаб, Қўшма штатлар биринчи давлатлигича, халқаро сиёсатда энг кўп таъсир ўтказувчи қутблигича қолди.


Америкада асосан иккита партия бор: демократлар партияси ва республикачилар партияси. Уларнинг программалари, ҳатто сиёсатлари ўртасидаги фарқ деярли сезилмайди. Ҳар икки партия битта программада иш олиб боради. Ҳокимият биридан иккинчисига ўтганда ички сиёсатда бўлсин, ташқи сиёсатда бўлсин, ҳеч қандай ўзгариш юз бермайди. Юз берган тақдирда ҳам унинг сабаби партиялар программалари ўртасидаги ихтилоф эмас, шароит тақозоси билан бўлади, холос.


Демократик партия - кўҳна партия, халқ партияси. Халқ ўртасида кўпчилик овозга эга. Шунинг учун кўпинча конгресснинг аксарияти у томонда бўлади. Республикачилар партияси эса демократлар партиясидан ёшроқ партия. Бойларнинг, сармоядорларнинг партияси. Кўпчилик аъзолари пулдорлардан, монополияга оид ширкат эгаларидан иборат. Унда кўп сонли зиёлилар ҳам бор. У авомни ўзига жалб қилишга уринмайди. Агар унга президентлик сайловлари низоми ёрдам бермаганида, бирон марта ҳам президентликни ололмаган бўларди. Негаки у кўпчиликнинг эмас, озчиликнинг партиясидир.


Бошқа капиталистик давлатлар каби Қўшма штатларга ҳам монополистик ширкат эгалари ва ишбилармонлар ҳукм ўтказишади. Давлат сиёсатида уларнинг ўз таъсири бор. Бироқ, ҳар бир шахснинг фуқаролик ҳуқуқидан амалда фойдаланаётганига, сайловларда бўлсин, назоратда бўлсин, ҳокимиятга таъсир ўтказа олишига назар ташланадиган бўлса, унинг ҳокимияти бошқа капиталистик давлатлардан кўра кўпроқ халқ ҳокимияти экани кўринади. Унинг туганмас бойлигига, билимдон, мутафаккир, маданиятли шахсларининг кўплигига, ундаги эркинликка, фаолликка эътибор қаратиладиган бўлса,

 

59-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147