«Маҳсулдор тўлин ой» номли режани амалга оширишга ҳаракат қила бошлади. Ҳақиқатан ҳам, Сурияда сайловлар бўлиб ўтди. Мамлакат учун дустур тузилди. Халқ партияси билан Миллий партия ҳокимиятни эгаллади ва ўз программаларида Ироқ билан бирлашишни эълон қилишди. Америка Англиянинг уринишларига тўсқинлик қилмоқчи бўлди. Бироқ, у Адиб Шишкалий ҳокимият тепасига келгунига қадар қулай фурсат топа олмади. Аввалига унга парда ортидан ҳукмронлик қилган бўлса, кейинчалик ошкора ҳукмронлик қилди. Ва ўзини жумҳурият президенти деб белгилади. Шу билан Сурия Америка қўлига ўтди. Уни 1954 йилнинг февралига қадар ушлаб турди. Шу йили инглиз агентлари Ироқ ёрдами билан Шишкалийни ағдаришди. Сурия яна инглизлар қўлига ўтди. Парламент бошқаруви қайта тикланди. Шу вақтда Англия «Бағдод пакти» номли блокни пайдо қилишга ҳаракат қила бошлади. 1955 йил кириши билан Англия-Америка кураши кескин тус олиб, минтақа ўта оғир босқичга кирди. Америка Миср орқали озодлик, бирлик, социализм ўйинларини ўйнай бошлади. Абдун Носир Америка тарафида Англияга қарши даҳшатли курашга кирди. Американинг маслаҳати билан коммунистик лагердан катта миқдорда қурол сотиб олди. Халқига бу қуролни (Исроил)га қарши урушиб, уни йўқ қилиш учун олиб келдим деб уқтирди. Бу иш араб халқида катта шов-шувга сабаб бўлди. Ўзи араб миллатчилиги йўлини тутиб, Мисрни араб давлати, деб эълон қилди. Буни Миср давлат конституциясига ҳам ёздирди. Ҳаммани ижтимоий адолат ва бирликка чорлади. Натижада араб халқи унинг атрофига тўпланиб, араб диёрларидаги қутбларидан бирига айланди. Бу ишга Америка Англияга зарба бериш ва аҳоли ўртасида беқарорликни юзага келтириш учун қўллаган услуб ҳам ёрдам берди. Ўша пайтда Америка билан Совет иттифоқи ўртасида кучли душманлик бўлишига қарамасдан, у Совет иттифоқини гиж-гижлаш ҳамда уни минтақадаги ва Англияга қарши халқаро омилга айлантириш учун воситалар қўллади. Америка коммунизмга қарши курашаётган бўлса-да, Миср ҳокими Жамол Абдун Носирни социализмга ва унга даъват этишга ишонтирди. Мисрнинг коммунистик лагердан қуроллар сотиб олиши Совет иттифоқининг минтақага кириб келишига омил бўлди. Абдун Носирнинг миллатчиликка даъват этиши ўлиб бўлган ёки ўлай деб қолган араб миллатчилигини тирилтиришдаги асосий омилга айланди. Ижтимоий адолатдан келиб чиқувчи социализмни қабул қилиши эса сўлликнинг кенг қулоч ёзиб, минтақадаги раъйи оммни эгаллаб олишига таъсир
89-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|