Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Мана шундай стратегик аҳамиятга эгалиги туфайли Американинг режалари Совет иттифоқи қулаганидан буён минтақага кириб бориш, бир томондан Россиянинг, иккинчи томондан Хитойнинг нуфузини унга йўлатмасликка қаратилди.


Америка айрим мақсадларини амалга оширишга муваффақ бўлди. Каримов унга хорларча бўйин эггач, Ўзбекистонда ҳарбий базалар қурди. «Терроризмга қарши кураш» номи остида Тожикистон билан ҳарбий механизм барпо қилди. Қирғизистон билан иқтисодий ва маданий ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу ишларини Қозоғистонгача давом эттиришга уриняпти. Минтақадаги қолган давлатларни ҳам Россиядан тортиб олиш учун тинимсиз ҳаракат қиляпти. Кавказда Шеварднадзени қулатиб, Тбилисига ўзига ён босувчи ҳукуматни олиб келди. Бу нарса Россияга таҳдид солувчи кучли зарба бўлди. Бундан мақсад Грузияда ўзига ён босувчи ҳукуматни юзага келтириш орқали Туркиядаги Атлантика иттифоқи базалари билан Россия ҳудуди ўртасидаги тўсиқни олиб ташлаш эди.


Энди мустамлакачилик жиҳатига тўхталадиган бўлсак, Ўрта Осиё, хусусан Каспий денгизи минтақаси нефтга бой. Минтақанинг ўзи олтин каби қимматбаҳо маъданларга тўла. У Яқин шарқ каби жаҳондаги табиий конларга бой минтақа ҳисобланади. Уни кўриб америкалик капиталистларнинг сўлаги оқади-да, минтақага инвестиция олиб кириш баҳонаси билан йирик-йирик ширкатларни киритишга бор кучларини сарфлайдилар. Яқин шарққа нисбатан қандай иш тутсалар, унга нисбатан ҳам ўшандай иш тутадилар. Хуллас, мустамлакачилик жиҳати Ўрта Осиё бошига ёғилаётган балоларнинг, унинг устида олиб борилаётган курашнинг асосий сабабларидан ҳисобланади.


Ўрта Осиё ва Кавказни мустамлака қилиш XVIII аср - Европа империясининг энг чиркин давридан бошланган. Россия Ўрта Осиё ва Кавказнинг бепоён майдонларини Усмоний ва Сафавий давлатдан ажратиб олиб, мажбурлаб чор Россиясига қўшган. Болшевиклар қўзғолонидан кейин Россия Ўрта Осиё ва Кавказни темир панжара ортида ушлашда давом этган. Бошқа давлатларнинг дахл қилишига ҳеч қандай имкон қолдирмаган. Совет иттифоқи қулаб, Россия заифлашгач, Америка минтақага киришгагина эмас, ундан рус нуфузини чиқариб юбориш учун кетма-кет уринишлар қиляпти. Чунки у ўзини Совет иттифоқи қулаганидан кейин жаҳоннинг ягона меросхўри, деб биляпти. Аввал ҳам - Совет иттифоқи бор пайтида, Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ўзини Ғарб мустамлакачилигининг меросхўри

 

106-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147