Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
бўлишга интилмаганининг гувоҳи бўламиз. Хитой халқининг шундай воқеи туфайли Хитой давлати ўзини бирон кун ҳам халқаро сиёсатда ўз таъсир кучига эга бўлган мавқе учун тайёрлаган эмас. Унинг барча ҳаракатлари ҳамон иқлимий нуфуз билан чекланишгагина қаратилган.
Капиталистик лагер сиёсатининг асосини ташкил қилувчи мафкура капиталистик мабдани дунёга ёйишдир. Бу мабда динни ҳаётдан ажратишдан иборат. Капиталистик мабдани қабул қилган давлатлар турли хил бўлишларига қарамасдан, ҳаммасининг мақсади капиталистик фикрий етакчиликни дунёга ёйиш, дунёнинг ўз нуқтаи назари билан бошқаришдир.
Капиталистик лагернинг ўз мафкурасини ижро этиш тариқати мустамлакачиликдир, яъни мағлуб халқлар устидан сиёсий, ҳарбий, сақофий ва иқтисодий зўравонликдир. Ҳукумат ва уларнинг қонунлари ҳар қанча турли хил бўлмасин, тариқат, яъни мустамлакачилик барқарордир, ўзгармасдир. Мустамлакачилик, Ленин айтганидек, «Капитализмнинг энг юқори босқичи» эмас. Балки у ундаги нуқтаи назарнинг таркибий қисмидир. Капитализмни бошқа халқлару умматлар орасида тарқатиш унинг тариқатидир. Шунга биноан, капиталистик лагернинг ташқи сиёсати мафкура жиҳатидан ҳам, тариқат жиҳатидан ҳам барқарор-ўзгармасдир. Давлатлар ўртасидаги фарқ ва рақобат уни ўзгартиролмайди. Британия ёки Америка бўладими, Франция ёки Италия бўладими, ҳаммасининг сиёсий асоси ўз мабдаси ва нуқтаи назарини халқлар ва умматларни мустамлака қилиш воситасида дунёга ёйишдир.
Ғарб лагерининг тариқати хусусида фикр юритганда шуни ҳам назардан қочирмаслик лозимки, бу тариқат - гарчи мустамлакачилик жиҳатидан ўзгармас бўлса-да, лекин уни амалга ошириш услублари борасида тариқат сифатидаги мустамлакачиликни мафкура сифатидаги капитализм билан боғлаш ёки боғламаслик ҳамда мустамлакачиликка турлича қарашлар эътибори билан айрим силжишлар бўлди. Аввало услублар ўзгаришига тўхталайлик. Қадимги мустамлакачилик, деб ном олган тариқат ҳарбий зўравонликка асосланарди. Янги мустамлакачилик номли тариқат эса бошқа ишларга таянди. Масалан, Америка иқтисодий жиҳатга суянди. Қарзлар бериш, тараққиёт режалари номи остидаги ишлар, мутахассислар алмашинуви ва ҳоказо. Айни пайтда сиёсий сиқувни ривожлантириш лойиҳалари ва тазйиқларни ҳам бўшаштирмади. Кейинроқ эса бу услублар ёнига ҳарбий зўравонлик услубини ҳам
6-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|