| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
2. Варшава шартномаси бекор қилинганига қарамасдан НАТО ҳамон мавжуд бўлиб турибди. Бунинг устига аслида бўлганидек Европани мудофаа қилиш ўрнига ундаги хавфсизликка оид муаммоларга аралашиш учун иттифоқ стратегиясини кенгайтирди. Европа Америка бошчилигидаги бу иттифоқнинг ўзига нисбатан хатарлилигини сезгач, Франция, Германия, Белгия ва Люксембург махсус европача кучларни ташкил қилишга келишиб олдилар. Қўшма штатлар бунга эътироз билдирди. То бу куч куртак очгунига қадар Европага қарши муаммолар туғдираверди.
3. Американинг Британия позициясидан фойдаланиши. Британия одатдаги айёрлиги туфайли Европа иттифоқининг битта кучга айланиб, ўзи эса унинг ичига сингиб кетиб, Люксембург каби бир чеккадаги давлат бўлиб қолишни хоҳламайди. У ҳамон ўз империясининг буюклиги билан гердаяди. Шунинг учун ҳам унинг иттифоқ тузилишига тўсқинлик қилаётганини, дўппи тор келиб бошқа иложи қолмаганидан кейингина унга кираётганини кўрамиз. У ҳатто ҳозирга қадар Европа пул бирлигига - еврога шерик бўлгани йўқ. Ундаги империя тушунчаси уни қандай қилиб бўлмасин, халқаро майдонда ўйнайдиган рол излашга мажбур қилади.
Бунга қарши ўлароқ, Франция режаси Европа иттифоқини кучайтириш ва уни америкача бошпанага бас кела оладиган бошпанага айлантириш, Шимолий Атлантика иттифоқи (НАТО)дан мустақил тарздаги Европа қўшинини ташкил қилишдан иборат бўлди. Бу ишда Германияни ҳам ўзига қўшиб олишга кучи етди. Франциянинг Германия билан иттифоқ тузиши шу қадар ақлли иш бўлдики, ҳатто Британия ҳам ўлжадан қуруқ қолмаслик учун уларга қўшилишга мажбур бўлди. Шундай қилиб, кейинроқ Франция Британия ва Германия билан биргаликда Американинг қаттиқ босим ўтказишига қарамасдан, мазкур қўшиннинг кўчатини экишга муваффақ бўлди. Шунингдек, бу уч давлат режаси Европа иттифоқи учун узоқни кўзловчи сиёсатларни ишлаб чиқиш борасида ҳам муваффақият қозонди. Иттифоқдаги майда давлатларнинг ҳам, Италия ва Испания каби ўз таъсир кучига эга бўлишга талабгор давлатларнинг ҳам аралашувлари четда қолиб кетаверди.
Шундай қилиб, Франция гарчи бошланишида Европа иттифоқини кучайтириш учун бир ўзи ҳаракат қилган бўлса-да, Германия ва Британия билан келишиб, Европанинг мустақил ҳарбий ядросини яратиш сари йўл топишга муваффақ бўлди. Агар бу давлатлар капитализмни қабул қилиб, фақат ўз
10-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|