Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

кучлар билан шерикчилик қилиш сиёсатини қўллаш эди. Бу нарса Босния, Герцеговина ва Косоводаги Болқон муаммоларини ҳал этишда, Украина ва Белоруссиядаги ядровий қуролларни Россия билан ўзаро тил топишиб йўқ қилишларда ўз аксини топган. Шунингдек, Америка билан ўтмишда шарқий системанинг бир қисми ҳисобланган давлатлар ўртасидаги ўзаро бир-бирини тушуниш меморандуми имзоланди. Уларнинг айримларини имзолашда Британия билан Германия ҳам иштирок этди. Америка бу даврда шерикчилик сиёсатлари шарофати билан Ғарбий Европа давлатлари билан ҳамкорликда Шимолий Атлантика иттифоқи (НАТО)ни кенгайтириб олди. Айни пайтда улар Европа иттифоқини кенгайтиришга ҳам муваффақ бўлдилар. Бу кенгайтиришлар Россия ва унинг нуфузи ҳисобига бўлди.


Бу давр Германия кучининг ошиши билан ажралиб туради. Совет иттифоқи заифлашди, Берлин девори қулади, Шарқий Германиядан тиргак олиб ташланди ва у Ғарбий Германия билан энг юқори тезликда бирлашди ҳамда Европадаги энг катта иқтисодий кучга, Америка ва Европага яқин фаол таъсир кўрсатувчи сиёсий қувватга айланди, ҳатто у ҳақда Америкада ҳам, Европада ҳам, дунёда ҳам Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси бўлармиш, деган овозалар тарқалди.


Бу янгича сиёсий вазиятга янгича иқтисодий вазият ҳам келиб қўшилди. Бозор сиёсати кенг кўламда йўлга қўйилди ва дунёга ҳукмини ўтказаётган глобаллаштириш сиёсатида ўз ифодасини топди. Ширкатлар бирлашди, улканлашди ва ўз сиёсатларини ҳукуматларга ўтказувчи асосий иқтисодий ўйинчи сифатида майдонга тушди. Трансмиллий ширкатлар иқтисодчиларнинг тилидан тушмай қолди. 1995 йилда ГАТТ (Божлар ва савдо бўйича умумий битим) иттифоқи глобаллаштириш сиёсатларини қонун ниқоби остида ҳимоя қилувчи Жаҳон савдо ташкилотига айлантирилди. Шунингдек, Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг роли кучайтирилди. Шу даражада кучайтирилдики, оқибатда бу учлик, яъни Жаҳон савдо ташкилоти, Валюта жамғармаси ва Жаҳон банки буюк давлатлар бошқа давлатларнинг иқтисодий сиёсатига аралашиш ва босим ўтказиш учун ишга соладиган қуролга айланди. Американинг собиқ ташқи ишлар вазири Лоуренс Иглбергер ҳам, Халқаро валюта жамғармаси президенти Мишелp Камдессю ҳам Сухарто (Индонезия) режимини ағдариб ташлашда валюта жамғармасини ишга солишганини тан олишган эди. Буни Сухартодан пулни девалpвация қилиш (қийматини тушириш) сиёсатини юргизишни

 

20-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147