Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Америка эса ўзини халқаро вазиятдан четга олганди. Бу бўлиниш махфий эмасди, ошкора кўриниб турарди. Жаҳон урушини кечга сурувчи омил ҳам мана шу эди. Биринчи давлат халқаро сиёсатда аввалги Британияга ўхшаб лагернинг етакчиси сифатида иш юрит-мади, аксинча, қўшинни ўз ҳукми остида тутадиган қўмондондек иш юритди. Бамисоли қўмондон қўшинни бошқарарди. Шунинг учун ҳам заиф давлатлардан кўра Британия каби кучлироқ давлатлар биринчи давлатга нисбатан кўпроқ гина ва адоват сақлади. Бу ишнинг таги Америка сиёсатига бориб тақалади. Чун-ки у Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабасидан кейин хўжайинликни ҳамма давлатлардан тортиб олишни, бутун дунёга ўзи хўжайин бўлишни лойиҳалаштирди. Кучи ва бойлиги билан ғурурланди, ўзидан кетди. Бутун дунёга мен бошчи бўлишим керак, барча халқлару давлатлар менинг кўмагим билан, менинг кўнглимга қараб иш қилишлари лозим, деб қолди. Шунга кўра Европага, хусусан Англияга қарши аввалига сиёсий ишлар ва молиявий режалар билан, кейинроқ эса мустамлакаларда ҳарбий тўнтариш-лар қилиш билан ҳужум бошлади. Илгари дунёдаги биринчи ва энг кўп мустамлакага эга бўлган давлат Англия эди. Ундан кейин Франция, кейин эса Голландия турарди. Америка Маршалл лойи-ҳасида, кўмак ва қарз беришда мустамлакаларнинг ўрнига мустам-лакачи давлатларнинг ўзига ҳужум қилди. Бунинг уддасидан чиқ-қач, мустамлакаларга юзланиб, аста-секин уларни ўз салтанатига қўшиб ола бошлади, биттасини ҳам қолдирмасди. Бироқ, унинг иш услуби Европа давлатлариникидан тубдан фарқ қиларди.


Шу билан Ғарб лагери давлатлари ўртасида ихтилоф кучайди. Бу янгилик эмас эди. Иккинчи жаҳон урушидан аввал ҳам бор эди. Фақат у пайтда бир лагердаги эмас, икки давлат ўртасидаги иқтисодий ихтилоф эди. Бора-бора бир лагердаги сиёсий ихтилофга айланди. Бу ихтилофнинг таги иқтисодий муаммоларга, хусусан, нефт муаммосига бориб тақалади. Негаки унга алоқадор битимлар Британия билан Америка ўртасида бўлиб ўтганди. Британия Американинг қўллашига муҳтож эди. Худди шунинг учун ҳам бу икки давлат ўртасида, бинобарин, Ғарбий лагер давлатлари ўртасида ихтилоф чиқди. Британия Биринчи жаҳон урушидан кейин ўз мавқеини эгаллагач, у билан Франция рақобатлашарди. Рақобат очиқчасига бўларди. У бир томондан Германияни кучайтириш билан, иккинчи томондан мустамлакаларда миллий ва маҳаллий ҳаракатларни қўзғаш билан Францияга муаммолар туғдириб, уни Германия хавфидан сақланиш билан банд қиларди, бир сўз билан айтганда, уни заифлаштиришга ҳаракат қиларди.

 

32-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147