Энди капиталистик лагерга тўхталадиган бўлсак, Америка Англиянинг ўзига қарши ҳаракат қилаётганини, ўлжалар устида рақобатлашмоқчи бўлаётганини, айни пайтда шарқий лагер билан ғарбий лагер ўртасида турган совуқ уруш ҳолати тинкасини қуритаётганини англади. Бу ҳолат на бир уруш ҳолати эдики, иқтисодий тараққиётни қўйиб, ҳарбий тайёргарлик сари кетилса ва на тинчлик ҳолати эдики, ҳарбий тайёргарликни қўйиб, иқтисодий тараққиёт сари борилса. Тинчлик билан уруш ўртасидаги бу ҳолат бўлиш-бўлмаслиги ноаниқ уруш учун ҳарбий тайёргарлик йўлида давлатнинг даҳшатли даражадаги бойликларини совурарди. Бунинг устига Англиянинг ўзи совуқ уруш оловини ёқарди. Бундан мақсади Америка бойлиги ва имкониятини совуртириб, аста-секин уни заифлаштириш ва шу билан халқаро мувозанатни ишдан чиқариш эди. Америка капиталистик Британияга қарши коммунистик Россия билан яқинлашиш ўзи учун манфаатлироқ эканини англади. Зеро, капитализмнинг бузғунчиликлари ҳад билмайди. Унинг учун энг олий қиймат манфаатдорликдир. Унинг учун муқаддас нарсанинг ўзи йўқ. Моддий манфаатлар кетидан итдек югуриш бор, холос. Шунинг учун Америка ҳам ўзи билан Совет иттифоқи ўртасидаги ихтилоф оралиғини торайтиришга уриниб, музокараларга кириша бошлади. Ўтган аср олтинчи ўн йиллигининг иккинчи ярмидан, яъни Кеннеди келишидан олдин Эйзенхауэр замонидан бошлабоқ, шу ишга бел боғлади. Кеннеди келиши билан Америка билан Россия ўртасидаги ўзаро яқинлашув ишини охирига етказиб қўйишга шошилди. Ҳокимиятни қўлга киритганига бир йил ҳам ўтмасдан, 1961 йилнинг июнида у билан Хрушчёв ўртасида Вена учрашуви бўлиб ўтди. Унда барча халқаро ихтилоф чиқиши мумкин бўлган масалалар борасида атрофлича битим тузилди. Шу билан Америка ҳам ярим асрдан буён амал қилиб келаётган коммунизмни тугатиш, олам харитасидан ўчириб ташлаш мафкурасидан воз кечиб, Совет иттифоқи билан тотувликда яшаш йўлини тутди. Бу ҳолат икки ўн йилликдан кўпроқ вақт давом этди. 80-йилларда Америка президентлигига Рейган сайланиб, Совет иттифоқини йўқ қилиш ишини қайтадан жонлантирди.
36-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|