Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

лозим. У бир вақтнинг ўзида икки йўналишда иш олиб боради. Улар бир-биридан қилча ҳам ажралмайдилар. Негаки улар битта нарсадир. У бир вақтнинг ўзида ҳам бузади, ҳам тузади. Зулматни ҳайдайди, нурни чорлайди. «У бир оловки фасодни куйдиради, у бир нурки, ҳидоят йўлини ёритади». Тушунчаларни марказлаштириш, йўналишларни мустаҳкамлаш, ҳодисаларга фикр билдириш, мавҳумлик ва мантиқдан қочиш билан бирга йўналишларга қарши жангга киради. Ҳаёт ҳақидаги тушунчасига ҳужум қилувчи зарбаларга қарши, тубан асрларнинг тубан тушунчаларига қарши, душманларнинг фикрлару нарсалар борасида чалғитувчи иғволарига қарши ва узоқни кўзловчи буюк ғояларнинг оний, жузъий мақсадлар қолипига тиқилишига қарши кураш олиб боради. У икки фронт - ички ва ташқи фронтларда жанг қилади. Икки йўналиш - бузиш ва тузиш йўналишларида курашади. Икки соҳа - сиёсат ва фикр соҳаларида иш олиб боради. Хуллас, у ҳаётнинг энг олий, энг юқори майдонларида жанг қилади. Шунинг учун воқе, одамлар ва ҳаёт қийинчиликлари билан тўқнашилганда онглиларнинг муаммоларга дуч келиши табиий. Ички-маҳаллий соҳада бўладими, халқаро-умумжаҳон соҳада бўладими, фарқи йўқ. Мана шу дуч келишда унинг ўзи кўтариб чиққан рисолатни ва ўз тушунчасидан келиб чиқиб, оламга назар ташлаётган нуқтаи назарни асос қилиб, ҳакам қилиб, ғоя қилиб, мақсад қилиб олишга қодирлиги намоён бўлади. Шунга ҳам эътибор бериш керакки, онгли шахс табиий ёки мабдаий бўлишидан қатъий назар, аниқ бир нуқтаи назардан қараши, муайян диди ва маълум майли борлиги туфайли ўзига маҳкам бўлмаса, ҳақиқатларга ҳавойи нафсига қараб ранг бериши, фикрларини хоҳишига қараб таъвил қилиши, хабарларни ўзи истаётган натижага мослаб тушуниши хавфи бор. Шунинг учун майлларининг фикрлару хабарларга ҳукмрон бўлиб олишидан эҳтиёт бўлиши керак. Одам ўзига, ҳизбига ёки мабдаига бўлган рағбати туфайли ёлғонни рост деб, ростни ёлғон деб ўйлаши ва таъвил қилиши мумкин. Шунинг учун онгли одам гапирилаётган гапни, қилинаётган ишни аниқлаб олиши лозим. Масалан, воқеларни - нарсалар бўлсин, ҳодисалар бўлсин, қандай бўлса ўшандай - ўзи хоҳлагандай эмас, сезги орқали идрок қилсин, мантиқий жиҳатдан ҳам ҳис қилсин. Фикрларни ҳам қандай бўлса, ўшандай тушунсин. Миясидаги фикрни ташқарига олиб чиқиб, уни ифодалаётган воқени қалб кўзи билан кўрсин. Кейин истагига мослаштириб эмас, қандай кўрган бўлса, ўшандай англасин. Тўғри, ибора мажоз, истиора, киноя бўлиши ҳам

 

142-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147