Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

штатлар бунга рози бўлмайди. Чунки Хитой Американинг назарида фойдаланиш керак бўлган улкан тижорат бозоридир, қўлга ўргатиш керак бўлган аҳолиси кўп гигантдир. Токи у Американинг Шарқий Осиё минтақасидаги манфаатларига таҳдид сола олмасин. Шунинг учун ҳам Америка Хитойнинг ҳаётийлигини батамом ўчира олмаса ҳам, ҳеч бўлмаса уни тор майдонга қамаб қўйиш режасини тузди. Шунинг учун Америка Вpетнамни Хитой қаршисидаги бир тўғаноққа айлантириш учун Вpетнам билан бўладиган муносабатларини яхшилашга алоҳида эътибор беряпти. Америка-Вpетнам муносабатлари яхшиланган тақдирда Вpетнам шундай тўғаноққа айланади. Шунингдек, Америка Корея ярим оролини Хитойга хавф солувчи олд хатар марказига айлантиришга уринмоқда. Шу мақсадда «ёвузлик ўчоғи» деган баҳона билан Шимолий Кореяга босим ўтказишни янада оширди. Айни пайтда Хитой чегараларига яқин жойлардаги ҳарбий базаларини сақлаб қолишга ҳам ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, Ҳиндистонни Хитой билан бас келадиган давлатга айлантиришга ҳамда Осиё маркази ва Яқин шарқда стратегик иттифоқдошларни ва регионал ҳарбий иттифоқларни пайдо қилишга ҳаракат қилмоқда. Осиё марказида, Ҳимолайнинг нариги тарафидаги Хитойнинг ғарбий чегаралари қаршисида ҳам ҳарбий базаларни қурди.


Шундай қилиб, сиёсий режалар ва услублар бевосита амалга ошириш учун тузилади. Бироқ, улардан кўзланган мақсад амалга ошмайдиган бўлса, ўзгартирилиши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Шунингдек, қайси бир режадан фойда бўлмаса, давлат манфаатларига тўғри келмайдиган қийинчиликлар туғдирса у ўзгартирилади, тўғрироғи бошқа бир режа билан алмаштирилади. Бир услуб ўзгартирилдими, тамом, унинг ўрнига бошқа бир услуб қўйилади. Япония, Италия, Голландия, Белгия, Испания, Португалия каби анчадан бери сиёсий фаоллигини йўқотган, халқаро майдонда тутган мақомидан тушиб кетган, заифлашган давлатларгина режа ва услуб тузишдан тўхтайдилар.


Режалар ўзгаришига Американинг Германия учун тузган режасини мисол келтириш мумкин. Дастлаб Германияни ҳарбийлаштиришни қўзғаб Ғарбий Германия жумҳуриятини барпо қилишни режалаштирган бўлса, кейинчалик уни заифлаштириб, Шарқий Германия билан бирлаштириш ва қуролланишини чеклаш режасини тузди.  1990 йилга келиб эса Германияни Франция ва Британия билан рақобатлашувчи, бу иккиси билан Европа иттифоқи етакчилигини талашувчи кучли Европа давлатига

 

12-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147