Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қарши курашиш фикрини қабул қилди. Шиддат билан унга қарши ҳужум бошлади. Дунё халқларини мустамлакачиларга қарши ундади. Иккинчи жаҳон уруши билан бирга жаҳонда мустамлакачиликка қарши кескин раъйи омм юзага келди. Шунинг учун БМТ уставига жаҳонда мустамлакачиликни тугатишга тааллуқли бандлар киритилди. Озодлик фикри кенг ёйилди. Мустамлакачи давлатлар мустамлакачиликдан чекинишди. Умумжаҳон раъйи омм босими остида мустамлака халқларга озодлиги ва мустақиллигини беришга мажбур бўлишди. Тўғри, айрим давлатлар бу билан мустамлакачилик шаклини ўзгартирдилар, холос. Нима бўлганда ҳам раъйи омм мустамлакачилик ҳақидаги нуқтаи назарни ўзгартира олди. Йирик давлатлар, тўғрироғи йирик давлатлар уюшмасига нисбатан ҳам шундай ҳол юз берди. Шунинг учун йирик давлатлар уюшмасидан машаққат чекаётган, балоларга йўлиқаётган халқлар йирик давлатлар блоки тушунчасига қарши то уни йўқ қилгунларига қадар тиш-тирноқлари билан курашишлари лозим. Лекин бу тушунчани батамом йўқ қилиш учун шундай мафкурадаги кучли давлат керак. Модомики ҳозирги йирик давлатлар ўз манфаатларига хизмат қилдириш учун шу фикрни турли томондан қувватлаб туришар экан, унинг дастидан эзилаётган халқлар кучли давлатни барпо қилмагунларича уни йўқ қила олмайдилар. Башариятни бу балодан халос этувчи ёлғиз халоскор Исломий давлат бўлса ажаб эмас.


Энди халқларнинг бойликларини тортиб олиш, ўзларини хор қилиш масаласига ўтамиз. Гарчи дунё унга қарши сезиларли қадам ташлаган бўлса-да, у заиф халқларни қийновчи маҳаллий ва умумжаҳон барқарорлигига рахна солувчи ишларнинг олдинги сафида тургани аниқ. Йиллаб давом этган ҳозирга қадар мустамлакачилик минтақаси бўлиб келаётган Конго муаммоси, ҳозирги Яқин шарқ танглиги мустамлакачиликнинг барқарорликка туғдираётган хавфи намуналаридан бошқа нарса эмас. Шунинг учун мустамлакачилик муаммосини ҳал қилиш жуда зарур.


Мустамлакачилик капиталистик мабданинг таркибий қисмидир, яна ҳам тўғрироғи, капитализм мафкурасининг ижро этиш йўлидир. Шунга кўра уни узил-кесил ҳал қилиш учун капиталистик мабдага қарши курашиб, уни қулатмоқ даркор. Шунинг учун барча ҳаракатлар капиталистик мабдани тугатишга сафарбар қилиниши керак. Коммунизм капиталистик мабдага қарши курашиш ва мустамлакачиликни ҳал қилиш учун маълум масофани босиб ўтди. Бироқ, унинг мафкураси хато, ҳаракатлари пала-партиш эди. Динни

 

136-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147