Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қонунбузар, зўравон тусини олганди. Франция Германияни шу даражада гиж-гижладики, ҳатто Америка таҳликага тушиб қолди. Россия ҳам Францияга ён босиб, Американинг Хавфсизлик кенгашидан фойдаланишига қарши чиқди. Шундай қилиб, Франция режаси муваффақият қозонди. Бу билан Америка босқинини тўхтатиб қўйгани йўқ. Бор-йўғи бу босқиндан кўзланган америкача ғаразларнинг шармандасини чиқарди, холос.


Британия режаси - ўта чигал ва ифлос режа. Сиртидан ўлжага шерик бўлиш учун Американи қўллаётгандек бўлиб кўринса-да, Американинг қўли баланд келаётган пайтда унга ён босса-да, имкон туғилиши билан унинг орқасига найза санчади. У халқаро майдонда Америка палласи оғир келаётган пайтда ўша тарафга ўтиб олди. Бошқа жиҳатдан эса Ироққа қарши ҳужум қилиш хусусида Хавфсизлик кенгашидан қарор чиқаришни сўраб, унга мурожаат қилишга мажбурлади. Ҳолбуки, бундай қарор чиқариш имкони йўқлиги унга олдиндан аён эди. Негаки у Франция, Россия ва Германия позицияларини яхши биларди. Шу билан Американинг миси чиқди. Қарорнинг бўлиш-бўлмаслигидан қатъий назар Ироққа ҳужум қилавериши фош бўлди. Буни Британия 2003 йил 20 сентябрда Блэр билан Ширак ва Шрёдер ўртасида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувда таъкидлаб ўтган эди. Британияча сиёсий маккорлик! Икки давлат позициясини Америка позициясига қарши гиж-гижлайди, қўллаб-қувватлайди, ўзини эса аралаштирмайди, Американинг олдида оппоқ бўлиб тураверади. Британия Ироқ босиб олинганидан кейин ҳам, Америка босқинчиликни қонунийлаштириш учун БМТга лойиҳалар тақдим қилганидан кейин ҳам шу сиёсатида давом этаверди.


Яна бир мисол: Американинг Европа иттифоқи унга хавф солувчи бир бутун кучга айланмаслиги учун тузган режаси уч меҳварга асосланган. Улар қуйидагилар:


1.    Европа иттифоқини Шарқий Европа давлатлари билан кенгайтириш. Бу давлатлар Американинг Иттифоққа таъсир ўтказишига хизмат қиладилар. Негаки уларни Американинг ўзи ясаган. Бу нарса Американинг Ироққа қарши тажовузини қўллаб-қувватлашларида намоён бўлди. Рамсфелд Европага эски, янги, деган номлар тақаб, унинг устидан кулишгача борди. Франция президенти Ширак бу давлатларнинг қилиқларидан қаттиқ ғазабга минди. Уларнинг Америка билан бир сафда туришлари Иттифоққа қабул қилиниш йўлларини батамом тўсиб қўйишини уқтирмоқчи ҳам бўлди. Лекин барибир Европа иттифоқининг янги аъзолар қабул қилишига эътироз билдиролмади.

 

9-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147