Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

тажовузкорлик ҳисобланади. Мана шулардан очиқ кўриниб турибдики, умумий халқаро қонунни ҳамма давлатларга ижро эттириш - таги йўқ нарса. Халқаро қонунни куч билан ижро этиш фикрини хаёлга ҳам келтирмаслик керак. Негаки у тажовузкорликдан ўзга нарса эмас.


Мана шулардан кўриниб турибдики, халқаро қонуннинг бўлиши моҳиятан мумкин эмас. Давлатлар ўртасида битимлар, шу битимларга доир мажмуалар ўртасидаги уруш ва тинчлик муносабатларига доир урфлар бўлади, холос. Шунга биноан, агар халқаро жамоани юзага келтириш шарт бўлиб қолса, унинг фақат идорий қонунигина бўлади. Унинг иши халқаро урфларга ва уларга амал қилиниш-қилинмаслик жараёнига кўз-қулоқ бўлиб туришдан иборат бўлади. Халқаро битимлар, уларнинг тузилиши, ижро этилиши, таҳлил қилиниши кабилар ҳам шулар жумласига киради. Токи барча халқаро урфлар, халқаро жамоани ташкил қилувчи халқаро ҳамжамиятда пайдо бўлган урфларгина олинсин. Бу урфлар давлатлар чиқарган қарорлар билан пайдо бўлмайди. Бундай қилиш хато ва ўта зарарли. Улар давлатларнинг уларга риоя қилишлари туфайли юзага келадилар. Яъни, улар узоқ муддат қабул қилиниб, ўрнашиб қолган урфлардир. Давлатлар ички туртки билан уларга амал қилиш вожиб, деб ишонадилар. Давлатларнинг уларга эргашиши урфга кирган норма, тамойил ёки тушунчанинг такрорланавериши маҳсулидир. Негаки одамларнинг шартли тарзда бир ишни тутишлари билангина у урфга айланавермайди. Умумий урфга айланиш учун такрорланиш шарт. Халқаро жамоа уни ташкил қилувчи давлатлар томонидан содир қиладиган халқаро тўқнашувлар ва зиддиятларни назорат қилганида мана шу умумий урфга эътибор бериши керак. Демак, халқаро тўқнашувлар бартараф этилаётганда ҳақиқий маънодаги халқаро урфга эътибор қаратилади. Бу халқаро урф куч орқали эмас, раъйи омм орқали, маънавий омил орқали ижро этилади. Чунки халқаро жамоада иштирок этувчи давлатлар фалон норма ёки фалон тамойил то уларнинг ўзи урфга айлангунига қадар - халқаро урф, деб қарор чиқармайдилар. Қарор чиқарилгач эса мазкур давлатлар бу урфга бўйсуниш вожиб, деб эътиқод қиладилар. Шунинг учун уни куч билан ижро этишга ҳожат қолмайди. Бундан ташқари, урфга риоя қилмаган давлатга қарши раъйи оммнинг кучи давлатларни моддий, ташқаридан мажбурлашдан кўра кўпроқ тарзда ичкаридан, ўз-ўзидан мажбурлайди. Мажмуанинг умумий урфга риоя қилмагани туфайли танқидга учрашдан қўрқиши зўрлаб ижро эттирилишидан ҳавфсирашидан кўра таъсирлироқ бўлади. Шунинг учун жамоа қарорларини ижро этиш назорати раъйи оммга, маънавий омилга қўйиб берилади ва мана шу уни ижро этиш йўли бўлади.

 

133-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147