| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
хавотирга тушиб қолди-да, иттифоқни парчалаб, Нисландга мустақиллигини берди ва у Малави деб аталди. Шимолий Родезияга ҳам мустақиллигини берди ва у Замбия номини олди. Жанубий Родезияни эса мустамлакачиликнинг қолишини таъминлайдиган вазиятда ушлаб туришга ҳаракат қилди. Америка ҳадеб таъқиб этавергач, кейинроқ унинг ҳам мустақиллигини берди ва у Зимбабве деб номланди.
Америка Африканинг буюк кўллар бўйидаги давлатларини: Уганда, Руанда ва Бурундини Франциядан тортиб олишга муваффақ бўлди. Бироқ, тўқсонинчи йилларнинг охирларида Чадни тортиб олишда муваффақиятсизликка учради. Франция агенти Идрис Даби кучлари Ҳусайн Хибрий кучларидан ғолиб бўлганди. Ҳусайн Хибрий ким тарафига ўтиш хусусида беқарор эди. Аввал Франция тарафида бўлса, кейин уни Америка ўзига оғдириб олганди. Натижада Франция ўз агенти Идрис Дабини қўллаб, ҳукуматни олишига имконият яратиб берганди.
Полковник Идрис Даби Хибрийнинг одамларидан бўлиб, унинг кучли иттифоқдоши эди. 1989 йилнинг апрелига қадар Чад қуролли кучлари бош қўмондони лавозимини эгаллаб келган. 1983 йилги Фяларгу жангларида Хибрийнинг кучларига қўмондонлик қилиб, Ливия қўшинини Чаддан қувиб чиқарган одам мана шу полковник эди. 1989 йилнинг апрелида лавозимидан олиб ташлангач, қабилачилик ихтилофлари Дабини иттифоқдоши Ҳасан Жомуснинг муваффақятсиз чиққан инқилобий ҳаракатига қўшили-шига олиб борганди. Ўшандан кейин Суданга қочиб халоскор миллий ҳаракатни ташкил қилди. Президент Хибрийга қарши бўлган икки қабила - Зағова ва Ҳижоралар билан иттифоқ тузди. Бу қабилалар Чад - Судан ҳудудидаги минтақаларда жойлашганди. Полковник Даби Франция билан кучли алоқада бўлган. У Фран-ция ҳарбий муассасасининг фарзанди. 1958 йилда Париждаги ҳарбий мактабда таҳсил олган. Шунга кўра, Дабининг Хибрий устидан ғалабаси агар шу билан Франция Американинг чегара билмас нуфузи йўлини тўсиб, ташаббус тизгинини қайтадан ўз қўлига оладиган бўлса Америка нуфузининг синиши-ю, Франция нуфузининг кучайиши ҳисобланади.
АҚШда ҳокимиятга янги раҳбарлар келиб, Африка қитъасини босиб олиш учун янгича услубларни қўллай бошладилар. Маҳаллий урушлар чиқариш, муаммолар пайдо қилиш, исён ҳаракатларини қувватлаш, шу орқали Европа давлатларининг агентларини маҳв этиб, Америка агентларини ҳукумат тепасига олиб келиш билангина қаноатланмай, Африканинг мудофаа ва ташқи ишлар бошқаруви сиёсатидаги ҳолатга бевосита ҳарбий дахл қилишга ўтдилар.
116-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|