| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
тавсифлади-да, Ироқ масаласида уларнинг ўрнини босадиган давлатларни Шарқий Европадан қидира бошлади. Шунингдек, БМТга мурожаат қилиб, халқаро қонунийликни қўлга киритмай туриб, Ироқни босиб олишни нотўғри деб ҳисоблаб ўзини тарозига солаётган Британияга қарши ишора ҳам қилиб қўйди. Америка мудофаа вазири Рамсфелд: «Америка Британиясиз ҳам Ироққа кириб бора олади», деди.
Манфаатларга таҳдид солиш ва сезиларли таъсир кўрсата олиш учун давлатнинг мудофаа имкониятлари ва ички ҳукмронлигининг саришталиги етарли бўлмоғи даркор. Бунинг учун у тараққиёт, юксалиш йўлидан бориши, бошқачароқ қилиб айтганда, қўшнисидан бошлаб дунё бўйлаб тарқата оладиган мабдага эга бўлиши лозим. Токи ўзининг ички ишларига бировларнинг аралашишидан ўзини ҳимоя қила олсин. Токи у ҳудудини ҳимоя қилиш билангина чекланмай, ўз мабдаси ва нуфузини кенгайтириб, халқаро майдонда биринчи давлат билан рақобатлаша олсин.
Қайси бир давлат биринчи давлатни жойидан силжитмоқчи бўлса, сиёсий муҳитни ўз томонига оғдириши, бошқа давлатларни ўз сиёсати ва мафкурасига жалб қилиши лозим. Иккинчи жаҳон урушидан олдин Германия шундай қилган эди. Шундай қилинса, халқаро вазият қалқий бошлайди ва биринчилик унинг қўлига ўтади. Кўпинча бундай иш учун жаҳон уруши ёки маҳаллий уруш бўлиши, ҳеч бўлмаганда биринчи давлатга қарши аниқ уруш хавфи туғилиши ва унинг бу урушда рақобатдош давлатга муҳтож бўлиши керак бўлади.
Дунёдаги биринчи давлат мақоми, деган гап янгилик эмас. У қадимдан бор нарса. Масалан, қадимги дунё тарихида Миср биринчи давлат бўлган. Ироқдаги Ассурийлар бу тўғрида у билан рақобатлашган. Қадимги Рим биринчи давлат бўлган. Форс давлати у билан рақобатлашган. Ислом давлати Хулафои рошидинлар давридан бошлаб салибчилик юришига қадар биринчи давлат бўлган. Ҳеч ким у билан рақобатлаша олмаган. Франция биринчи давлат бўлган. У билан Англия рақобатлашган. Усмоний давлат исломий халифалик давлати сифатида уч асрга яқин биринчи давлат бўлиб турган. XVII аср ўрталарига қадар у билан ҳеч ким рақобатлаша олмаган. Биринчи жаҳон урушидан олдин Германия биринчи давлат бўлган. Англия ва Франциялар у билан рақобатлашишган. Биринчи жаҳон урушидан кейин Англия биринчи давлат бўлган. У билан Франция рақобатлашган. Иккинчи жаҳон урушидан олдинроқ Британия биринчи давлат
17-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|