| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
талаб қилиш, бу сиёсатни қабул қилмаса қарз бермаслик билан таҳдид қилиш орқали амалга оширишди. Оқибатда Сухарто бу талабга бўйсуниб, пулни девалpвация қилди ва шу сабабли ҳокимиятдан ағдариб ташланди.
Шунингдек, G-7 (яъни саноати ривожланган етти давлат) роли ҳам кучайтирилди. Бу иш Россияни ҳам уларга қўшиб, G-7 G-8 айланиши орқали амалга оширилди. Шундай қилиб, бу саккиз давлат, яъни Америка, Япония, Германия, Британия, Франция, Италия, Канада ва Россиялар дунёнинг иқтисодий ва молиявий сиёсатини бошқаришди. Агар уларга улкан иқтисодий салмоғи, ядровий қуролга эгалиги, аҳоли сони, Хавфсизлик кенгашидаги доимий ўрни каби имкониятларга эга бўлган Хитойни ҳам қўшсак, гапимизни бироз ошириброқ айтишимиз, яъни дунёдаги буюк давлатлар тўққизта, дейишимиз мумкин. Бироқ, уларнинг кучи ҳар хиллигини эътиборга олиб, иккитасини - Италия ва Канадани олиб ташлашга мажбур бўламиз. Негаки улар дунё миқёсидаги ролни ўйнаш учун ҳеч қандай сиёсий ёки геосиёсий кучга эга эмаслар. Шу билан дунё сиёсатига таъсир кўрсатувчи давлатлар еттита бўлиб қолади. Улар: Америка, Британия, Франция, Германия, Россия, Хитой ва Япониядир. Уларнинг таъсир кучи турлича. Аввалги бештаси дунёнинг турли минтақаларида таъсир ўтказишга интилади. Американинг қолган тўрттасига нисбатан анча устунлиги ҳам бор. Олтинчиси, яъни Хитой ўзининг иқлимидагина таъсир кўрсатишга интилади. Еттинчиси, яъни Япония дунёнинг турли минтақаларида таъсир кўрсатишга интиладию, бироқ бу ишни иқтисодий асосда қилади.
Франциянинг собиқ ташқи ишлар вазири Юбер Ведрин ўзининг «Франциянинг глобаллаштириш давридаги гаровлари» номли китобида шундай дейди: «Иқтисодий, технологик, ҳарбий, молиявий, тилга оид ва сақофий - барча жабҳаларни назорат қилувчи мана бу ягона куч (Америка) тарихда юз бермаган бир ҳолатдир». Сўнгра Ведрин давлатларни куч ва нуфуз жиҳатидан алоҳида синфларга бўлиб, шундай дейди: «Қўшма штатлар, шак-шубҳасиз, дунёда биринчи ўринда туради. Иккинчи ўринни халқаро нуфузга эга бўлган етти давлат эгаллаган. Улар: Франция, Британия, Германия, Россия, Хитой, Япония ва Ҳиндистондир. Бунинг учун улар ҳамон иқлимий бўлиб келаётган қарашларини кенгайтириш хусусида бош қотирмоқлари лозим». У яна шундай деди: «Бундай синфда бўлиш меъёрлари кўп: Миллий даромад, технологик савия, ядровий қурол, қуролларнинг сифат ва миқдор даражаси, Хавфсизлик кенгаши, Саккизлик уюшмаси,
21-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|