Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
мазкур Британия лойиҳасини араб раҳбарларига ва айрим фаластинликларга таклиф қилди. Ҳамманинг розилиги олингач, Британия уни ижро қилишга урина бошлади. Бироқ, Америка ўзининг агенти Абдун Носир орқали кескин қаршилик кўрсатиб, лойиҳани муваффақиятсизликка учрата олди.
Шулардан кўриниб турибдики, Яқин шарқ масаласи халқаролик жиҳатдан минтақа аҳолиси билан мустамлакачи давлатлар ўртасидаги кураш масаласига айланиб кетиш эҳтимоли бор. Америка ҳам мустамлакачиликни қувиб, Қўшма штатларни барпо қилганида шундай бўлганди. Хитой Иккинчи жаҳон урушидан кейин япон мустамлакачилиги ва ажнабий нуфузни қувиб чиқариб, дунёда ўз мавқеига эга бўлган коммунистик давлатни барпо қилганида ҳам шундай ҳолат юз берганди. Халқаро ва маҳаллий имкониятлар туғилиб, ажнабий нуфуздан озод бўлишга, ўзининг халқаро вазнга эга бўлган давлатини қуришга чоғланган ҳар қандай мустамлака диёрда шундай ҳолат юз бериши табиий. Бироқ минг афсуски, Яқин шарқ масаласида бундай ҳолат юз бермади. Унинг халқаролик масаласи Америка билан Британия ўртасида минтақани мустамлака ва қул қилиш учун кечаётган кескин кураш бўлиб қолди, холос. Натижада шундай мустаҳкам, янги ғовлар пайдо бўлдики, минтақа аҳолиси озодлик ҳақида ҳатто ўйлашга ҳам ботинолмай қолди. Америка билан Британия ўртасидаги кураш ўтган асрнинг 70-80-йилларига нисбатан юмшоқроқ тарзда давом этаверди.
Ўтган асрнинг 90-йиллар бошида Совет иттифоқи қулаб, Америка Ироқни босиб олишга, Қувайт ва Кўрфаз минтақасига ҳукмини ўтказишга муваффақ бўлгач, жаҳондаги куч мувозанатлари ўзгарди. Америка минтақанинг янги харитасини чиза бошлади. Унда британияликлар иккинчи даражали ўйинчига айландилар. Қайтадан Америка билан рақобатлашишга кучлари етмади. Обрў-эътиборлари тушиб кетди, заиф ҳийлалар ва айғоқчилик билан иш юритишга мажбур бўлдилар. Аслида бир пулга қиммат бўлган режаларини ўтказиш учун Европа иттифоқига таянишдан бошқа чора тополмадилар. Масалан, Осло аккорди (битими)ни олайлик: шу орқали улар Америкага ўралиб олмоқчи бўлдилар. Бироқ Америка уларни ўз ғоясига хизмат қилувчи йўналишларга буриб юбора олди. Устига-устак Британия илмоний давлат хусусидаги лойиҳасининг муваффақиятсизлигини тан олиб, тугаганини эълон қилди. Ва яҳудий давлати ёнида Фаластин араб давлатини барпо қилиш ҳақидаги америкача лойиҳани қабул қилди. 1988 йилда Жазоирда бўлиб ўтган
95-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|