Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Туркиянинг Британия ва Америкага боғлиқлиги каби. Мустақил давлат эса ўзининг ташқи ва ички сиёсатини манфаатига қараб хоҳлаганича юритади. Масалан, Хитой, Франция ва Россия каби.


Халқаро сиёсат остига кирмайдиган ҳолатлар ҳам бор. Улар мустамлакачиларнинг давлатлардан чиқиб кетиши оқибатида содир бўладиган ҳодисалардир. Бундай ҳолатлар халқаро сиёсат бобида ўрганилмайди. Улар ҳақида умумий гаплар айтиб бўлмайди. Ҳар бири алоҳида ўрганилиб, ҳар бирининг устидан алоҳида ҳукм чиқарилади. Масалан, 1958 йилги 14 июн инқилобидан кейин барча шартномалар бекор қилиниб, инглизлар Ироқдан чиқиб кетишгач, у худди Франция ва Англия каби мустақил давлатга айланди. Лекин унинг ўша пайтдаги ҳокими Америка томонидан ёлланган эди. Шунга кўра, Ироқ халқаро миқёсида мустақил бўлиб кўринса-да, аслида Америкага қарам эди. 1968 йилги 17 июн инқилобидан кейин эса ҳокимият тепасига инглиз малайлари келиб, Ироқ Англияга қарам бўлиб қолди.


Шундай қилиб, мустақил давлатнинг ҳокими кимга малай бўлса, ўшанга қарам давлатга айланади.


Мустамлака қилинган давлатларнинг барчаси бу ҳолатларни бошларидан кечирганлар. Ҳокимлар ўзгариши билан қўлдан қўлга ўтаверганлар. Улар сиртдан, халқаролик жиҳатидан мустақил бўлиб кўринсалар-да, аслида қарам бўлганлар. Лекин бу ҳолатлар жузъий ҳисобланиб, мустамлакаларни озод этиш, мустамлакачи давлатларнинг яна мустамлака қилишга уринишлари ёки бошқа давлатларнинг мустамлакалардан чиқиб кетаётган давлат ўрнини эгаллашга ҳаракат қилишларидан келиб чиқадиган айрим ҳолатлардир.


Дунёдаги биринчи давлатнинг позициясини англаб олиш жуда ҳам зарур. Негаки дунё сиёсатини тушунишда ҳам, халқаро вазиятни тушунишда ҳам унинг аҳамияти катта. Тинчлик пайтида халқаро майдонда биринчи мақомни эгаллаб турган давлат халқаро миқёсда ҳал қилувчи сўзни айтувни давлат ҳисобланади. Ундан кейин эса иккинчи мақомда турувчи давлат, яъни дунё сиёсатига таъсир кўрсата олувчи давлат туради.


Биринчи давлатга таъсир ўтказа олувчи давлатларгина бошқа давлатларга таъсир ўтказа олади. Таъсир кўрсатиш даражаси давлатнинг ички ва халқаро миқёсдаги қувватига қараб турлича бўлади. Масалан, давлат қанча қувватга ва қанчалик обрўга эга бўлса, биринчи давлатга, бинобарин халқаро сиёсатга шунчалик таъсир ўтказа олади.

 

15-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147