Энди Шимолий Африка давлатларига тўхталамиз. Марокаш мустақил бўлган пайтда - Муҳаммад V-чи замонида Америка ҳукмронлиги остига кирди. Жазоир Аҳмад ибн Баллонинг «марҳамати» билан америкалашди. Бироқ, бу ҳол узоқ давом этмади. Муҳаммад V-чи вафот этгач, ҳокимиятни ўғли Ҳасан эгаллаб, инглизлар томонига ўтди. Ибн Баллога қарши инглизлар подшоҳ Ҳасан ва Муҳаммад Хайзар орқали инқилоб уюштиришди. Уларга Тоҳир Зубайрий ва Абу Мидянни ҳам жалб қилишди. Натижада бу иккиси қўзғолон кўтариб, Аҳмад ибн Баллони қулатишди. Жазоирдан Америка чиқариб юборилиб, унинг ўрнига инглиз нуфузи киритилди. Америка Ливияга ҳам, Тунисга ҳам кира олмади. Биронта сиёсий иш ҳам содир эта олмади. Уларда инглиз нуфузи барқарор қолди. Шунга кўра, бу икки давлат Англия-Америка курашида қатнашмади. Яман ва Кўрфаз давлатларининг Саудиядан бошқа ҳаммаси инглиз нуфузига бўйсунади. Улар орасида фақат Ямандагина таниш маънодаги кураш мавжуд. Ундаги инглиз нуфузи Америка тазйиқларига, тортишувларига учраб туради. Саудиядаги қирол хонадонининг айрим аъзоларини Америка ўзига жалб қила олди. Қирол хонадонида инглизларнинг ҳам ўз одамлари бор. Бу ерда Америка-Англия кураши оила аъзолари орқали кечади. Масалан, Фаҳд ибн Абдул-Азизнинг ҳукумат тепасига келиши билан Саудия Америка сиёсатига қараб юра бошлади. Ҳолат ўзгариб, инглиз одамларидан биронтаси, масалан, ҳозирги валиаҳд Абдуллоҳ ҳукумат тепасига келса, Ҳижоз билан Нажд Британия нуфузига қайтади. Америка 2001 йилги 11 сентябр воқеаларидан кейин оила аъзоларининг иккиланишидан қўрқмасдан, Саудиядаги нуфузини амалдаги ҳокимият шаклига ўзгартириш киритиш билан мустаҳкамлашга уриняпти. Хабарларга кўра, бу иш Вашингтондаги сиёсатдонлар томонидан ўрганиляпти.
94-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|