Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
эътиборни жалб қиладиган тарзда етказганидан кейин халқларни мустамлака ва қул қилиш учун эмас, ўзи олиб чиққан исломий мафкурани ёйиш учун жангга кирди. Унда ўзгаларга ёруғлик инъом этиш учун ўзини ёндириш мафкураси бор эди. Унинг энг кўзга кўринган белгиларидан бири ҳаммани ўзи билан тенг кўриш ва ўзгалар учун жавобгарликни бўйнига олишдир.
Ислом уммати битта халққа айланди. Унда ҳарбий-жиҳодий табиат пайдо бўлди. Зеро, жиҳод бу диннинг чўққисидир. Унда одамларга ҳидоятни тарқатиш фикри вужудга келди. Унда инсониятга ёрдам бериш тушунчаси томир отди. Шунинг учун у ҳар қанча тубанлашмасин, Исломни қабул қилиб, уни даъвату жиҳод орқали кўтариб чиққан аждодларидан ҳар қанча йироқлашмасин, ҳамон ундаги ҳарбий-жиҳодий табиат, ўзгалар учун жавобгарлик, одамларга ҳидоятни тарқатиш фикри яшаб келмоқда. Бу Уммат Исломга кириб, Исломда пишиб етилган турли миллатдаги халқлар қоришмасидан иборат бўлса ҳам, унинг шаъни худди Исломни илк марта кўтариб чиққан арабларга ўхшайди.
2. Немис халқи
Бу халқнинг илдизи чуқур. У - матонатли, ғайратли, тиниб-тинчимас, қўрқмас халқ. Бироқ, ўзига ошиқча ишониб юборади. Бошқаларга ҳукмини ўтказиш ҳуқуқини даъво қилиб, ўзидан кетади. Урушқоқликни, ҳарбийликни ўзининг табиий хулқи, туғма қобилияти, деб ҳисоблайди. Мана шу хислати билан атрофидагиларга, айниқса Франция, Британия, Россия каби йирик давлатларга хавф туғдиради. Немис халқи узоқ йиллар ички урушларни бошидан ўтказди. Франция каби қўшнилари билан бўлган жангларда бир неча авлодлар яшаб ўтди. Тирикчилиги саноатга, хусусан, ривожланган ҳарбий саноатга асосланади. Ҳатто у ядровий қуролдан тақиқланган бўлса-да, қўшниларига хавф солади. Шунга кўра, кўпинча унга қарши кучлар бирикиб, йирик давлатлар сафига қўшилишига тўсқинлик қиладилар. Шунга қарамай у тирик, жонли халқ. Унда йирик давлатлик мақомини қайта тиклаш имконияти мавжуд. Зеро, жонли вужуд одатда тўсиқларни енгиб ўтади. Немислар ҳам Ғарб халқларидандир. Капитализмни қабул қилган пайтида манфаатдорлик ҳаётининг бир қисмига айланди. Немис халқининг ватани бўлмиш Германия мустамлакачи давлат ҳисобланади. Биринчи жаҳон урушидан олдин унинг ўз мустамлакалари бўлган. Иккинчи жаҳон урушига ўша мустамлакаларини қайтариб олиш ва бошқа давлатлар мустамлакаларини ҳам тортиб олиш, ўзининг
53-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|