Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Хуллас, Америка қитъаси халқаро курашдан ташқарида, у ерда бор-йўғи ички қалқишлар рўй бериши мумкин, холос.


Шунга кўра мазкур олти муаммо жаҳоннинг энг катта муаммоларидир. Улар ҳақида сўз очишимиздан олдин халқаро сиёсатга таяъcир кўрсатувчи йирик давлатларни таниб олишимиз мақсадга мувофиқдир. Негаки қайси бир муаммони жаҳоннинг улкан муаммоси деб таснифлаш энг аввало унинг таъсир кўрсатувчи сиёсий ишлар учун бир майдон бўлишини тақозо этади. Модомики, йирик давлатлар томонидан содир этилган ишларгина эътиборга молик сиёсий ишлар ҳисобланар экан, демак, ҳар бир асрдаги йирик давлатларни таниб олиш зарурдир.


Давлат аҳолисининг сони, бойлиги ёки шунга ўхшаш бир белгиси билан эмас, балки халқаро сиёсатга ва бошқа давлатларга таъсир кўрсата олиши билан йирик давлатга айланади. Шунга биноан ҳозирги вақтдаги, яъни ҳижрий XV аср (1425ҳ), милодий XXI (2004м) асрдаги биринчи мақомда турган янги йирик давлат Америка қўшма штатларидир. Негаки у халқаро сиёсатга энг кучли таъсир ўтказа олади. Халқаро вазиятга деярли ёлғиз ўзи ҳукмронлик қилади. Қолган давлатлар у эгаллаган мақом борасида ҳам, халқаро вазиятга ҳукмронлик қилиш борасида ҳам у билан рақобатлашиш даражасига етолмаяпти. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Совет иттифоқининг меросхўри Россия, Англия ва Франция Иккинчи жаҳон урушидан олдин йирик давлатлар ҳисобланишарди. Улар ҳамон халқаро сиёсатда қолишга ёпишиб олиб, ҳар бири алоҳида ёки Европа орқали халқаро сиёсатга ҳам, Америкага ҳам таъсир кўрсатувчи ишларни қиляптилар. Гарчи бу таъсир ўтказиш Америка билан рақобатлашиш даражасида бўлмаса-да, ҳарқалай бу учликни йирик давлатлар, деб сифатлаш мумкин. Бу иш ном беришдаги саховат қабилидандир. Унда Англиянинг халқаро сиёсатдан жой олиш учун олиб бораётган сиёсий ишлари, Франция ва Россиянинг халқаро сиёсатда мавжуд эканликларини исботлаш учун қилаётган уринишлари, масалан, Ироқ уруши муаммосидаги ҳаракатлари эътиборга олинган.


Германия ҳақида тўхталадиган бўлсак, немис халқи ва Германия давлати тарихда йирик давлат ҳисобланган. Бироқ бу мақомдан Биринчи жаҳон урушидаги мағлубиятидан кейин қандай қулаган бўлса, Иккинчи жаҳон урушидаги мағлубиятидан кейин ҳам ўшандай тушиб кетди. Биринчи жаҳон урушидан кейин ҳеч қанча ўтмасдан яна йирик давлатлигига қайтганди. Шунга кўра,

 

50-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147