Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

чиқариш учун сиёсий айёрлигини ишга солмоқда. Демак, Германия гарчи Франция билан, умуман иттифоқдаги давлатлар билан ишларни мувофиқлаштиришда давом этаётган бўлса-да, айнан ўзининг иттифоқ ичида сиёсий вазнга эга бўлган ҳарбий кучга айланишига эътибор қаратмоғи даркор. Токи бошқалар манфаатлари учунгина бўйсуниб қолмасин, халқаро вазиятни Европа эмас, Германия туйнугидан кузатсин, Европа тарихидан сабоқ олсин.


3. Япон халқи
Бу халқ савдо-сотиқ ва денгизчилик билан кун кўради. Тор диёрда яшайди. Шижоат - унинг энг кўзга кўринган хулқи. Ишларга моҳирона ёндашиш унинг энг эътиборли фазилатларидан. Шунга кўра, саноат инқилобига эришиши билан саноатга ошиқди ва юртининг ҳажми кичкина бўлишига қарамасдан, йирик давлатлар қаторига кирди. Хитой билан жанг қилишдан чўчимади, Америкага ҳеч иккиланмай ҳужум қилди. Чунки Американи ўзи учун хатар, деб биларди. Шунинг учун ҳам Американинг унга ҳукмини ўтказишдаги энг эътиборли режаси унинг саноатини ҳарбий асосга эмас, тижорат ва иқтисодни ривожлантириш асосига қуришига қаратиш бўлди. Бундан мақсад унинг халқаро майдондаги парвозига тўсқинлик қилиш эди. У ҳозирда ҳисоблашмаса бўлмайдиган иқтисодий кучдир.


4. Америка халқи
Бу бой халқ, бойлиги кўп диёрда дунёга келган. Кейин ўзини мустамлака қилиб олган Европа давлатларига, хусусан Англияга қарши қақшатқич жангга кирган. Онгли тарзда қурол кучи билан мустақилликка эришган. Бу нарса америкаликларда бир қанча хусусиятларни вужудга келтирди-ки, бу хусусиятларнинг энг муҳими «прагматизм», яъни фойда келтирувчи нарсаларнигина ҳақиқат, деб билувчи фалсафадир. Унда Европа мустамлакачилигига қарши курашиш натижасида юксак қадриятларга мойиллик ва уларни эъзозлаш ҳисси пайдо бўлган. Бироқ, насроний оламдаги бошқалар каби Америка халқи ҳам капитализмни қабул қилган. Шу билан уни икки омил ўзига тортади. Биринчиси - қаноат ва яхши фазилат омили бўлса, иккинчиси - манфаатдорлик ва мустамлакачилик омили. Британия ундаги биринчи омилдан фойдаланиб, уни ўзининг уруш ва иқтисоддаги бир қувватига айлантириш учун ўзига бўйсундирар эди. У пайтларда унга ўша биринчи омил ҳукмронлик қилар эди. Иккинчи жаҳон уруши юз бериб, Америка халқи Кўрфаз нефти хусусидаги мустамлакачилик таъмини тотиб кўргач, ундаги қаноат

 

57-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147