кўрсатувчи омил бўлиб хизмат қилди. Мисрнинг ажнабий иттифоқларга, хусусан, Бағдод иттифоқига қарши ҳужуми Абдун Носирнинг Американинг агенти экани ҳақидаги шубҳани йўқотишда катта таъсир кўрсатди. Зеро, у Америка мустамлакачилигига ҳам ҳужум қиларди. Шунинг учун бутун араб халқида Жамол Абдун Носирнинг Оллоҳ миллатни мустамлакачиликдан қутқариш учун юборган буюк халоскор эканига мутлақо шубҳа қолмади. Шунинг учун битта гуруҳдан бошқа ҳамма одамлар унинг этагидан тутишди. Биргина гуруҳ уни фош қилишга ҳаракат қилди. Бироқ, ҳеч қандай таъсир кўрсата олмади. Раъйи оммни батамом эгаллади. Натижада Иордания ва Ироқдаги ҳоким сифатидаги инглиз агентлари қалқий бошладилар. Сурия ва Ливан халқлари ичидагилари эса ёмон аҳволда қолдилар. Америкага инглизларни бартараф этиши учун қулай вазият яратилди. Аҳоли унинг қилаётган ишлари минтақага Британия ўрнига Америка нуфузини олиб кириш учун бўлаётганини сезмай ҳам қолди. Аслида, у мустамлакачиларнинг бирини иккинчиси билан алмаштириш эмас, ҳар иккисини ҳам йўқ қилиш учун ҳаракат қилиши лозим эди.
90-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|