Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

йирик давлатлар олдидаги халқаро вазнини ошириш эди. Англиянинг Ироқ ва Миср билан Иккинчи жаҳон урушидан олдин тузган шартномалари уруш туфайли қилинган ишлар эмас, балки ўз мустамлакачилигини мустаҳкамлаш воситалари эди. Урушдан кейинги Англия тузган Бағдод иттифоқи ёки Америка тузган Жануби-Шарқий Осиё иттифоқи каби иттифоқлар ёки Американинг Қувайт, Покистон, Миср, Марокаш, Аргентина, Жанубий Корея, Бахрайн, Австралия, Янги Зеландия, Филиппин, Таиланд, шунингдек, (Исроил)ни Атлантика иттифоқидан ташқаридаги стратегик иттифоқдошларга айлантириши ҳам уруш учун тузилган иттифоқлар эмас, балки мустамлакачилик ва нуфузини мустаҳкамлаш воситаларидир. Бундай иттифоқлар халқаро курашнинг бевосита қуроли ҳисобланмайди. Балки йирик давлатлар бир-бирлари билан тузган иттифоқлар қурол ҳисобланади.


Аслида Совет иттифоқи ва шарқий лагер қулаши билан Атлантика иттифоқининг роли якун топмоғи лозим эди. Бироқ Америка иттифоқни сақлаб қолди. Сақлаб қолдигина эмас, уни кенгайтиришга ҳаракат ҳам қилди, кенгайтирди ҳам. Шарқий Европанинг кўпгина давлатларини унга қўшди, бошқа давлатларни ҳам қўшмоқчи бўлди. Бунинг илдизи иттифоқдан кўзланган ғоянинг ўзгарганига бориб тақалади. Энди у шарқ лагерига қарши эмас, ғарб лагерига аъзо давлатларга қарши қаратилганди. Гап шундаки, Америка европаликларнинг ўз чангалидан сирғалиб чиқишга уринаётганларини сезиб қолди-да, бу ишнинг олдини олиш учун иттифоқни сақлаб қолди. Айниқса Атлантика иттифоқига ўзи хўжайин бўлганлиги сабабли европаликларни ўз қўли остида сақлаб туриш, уларнинг хавфзислиги ва мудофааси ўзига боғлиқ ҳолда қолиб кетиши учун бу иттифоқни сақлаб қолди.


Шу кунлардаги Иккинчи кўрфаз уруши ва Ироқни босиб олишда Америкага шерикчилик қилаётган давлатлар ва иттифоқчи номини олган давлатлар минтақада Америка нуфузини ошириш, Америка бошқаруви идорасидаги якка ҳокимлик йўналишига кучайтириш мақсадида тузилган иттифоқлар намунасидир. Бу нарча Американинг янгича мустамлакачилик воситаларидан биридир.


Умуман олганда, халқаро сиёсат асослари мана шулар. Халқаро сиёсатга таъсир кўрсатувчи ҳар бир давлатнинг сиёсати ҳам шуларга асосланади. Улар орқали дунёда рўй бераётган сиёсий ишларни тушуниш ҳамда ҳақиқатга ва воқега тўғри келадиган тарзда ёки шунга яқинроқ талқин қилиш мумкин. Демак, йирик ёки майда бўлишидан қатъий назар, қайси бир давлат олиб бораётган сиёсий ишларни тушуниш шу асослар ё уларнинг бўлимлари ёки уларга алоқадор ишлар воситасидагина бўлади. Хуллас, аввало бу ишнинг нималиги, қаерда содир бўлгани, шарт-шароитлари ўрганилиб, сўнг мазкур асослардан бири билан боғланилади. Ана шунда унинг нималиги, сабаблари аён бўлиб, натижаларини идрок қилиш имкони ҳам туғилади.

 

48-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147