Демак, халқаро қонуннинг пайдо бўлишига насроний Европа давлатларининг исломий давлатга қарши туриши учун насронийлик робитаси асосида бирлашувлари замин бўлган. Бу нарса халқаро насроний оила номли уюшманинг пайдо бўлишига олиб келган. Улар ўзаро маълум қоидаларга келишиб олганлар. Бу давлатлар вакилларининг ҳақ-ҳуқуқлари тенглиги, мабда ва фикрларининг муштараклиги, мазҳаблари ҳар хил бўлишига қарамасдан олий руҳий салтанатни католик папага топширишлари ана шулар жумласидандир. Бу қоидалар халқаро қонун «униб чиққан уруғ» эди. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, бу насроний давлатларнинг бирлашуви дастлаб ҳеч қандай таъсир кучига эга бўлмади. Чунки келишилган қонун-қоидалар бу давлатларни бир иттифоққа келтиролмади. Феодализм низоми давлат кучини кесиб турарди. Унинг ташқи алоқалар билан бевосита шуғулланишига йўл бермасди. Черков ҳукмронлиги давлатни бошқарув ва мустақиллигидан маҳрум қилиб, ўз тобесига айлантирганди. Шунинг учун ер эгаларига қарши жанг бўлиб, давлатнинг ғалабаси билан якунланди. Бу билан феодализм низоми завол топди. Айни пайтда давлат билан черков ўртасида уруш чиқди. Ва ниҳоят, черков салтанати давлатнинг ички ва ташқи ишларидан четлатилди. Бироқ, давлат насронийлигича қолди. Бор-йўғи давлат билан черков ўртасидаги муносабат давлатнинг мустақиллигини таъкидлайдиган тарзда тартибга солинди. Бу нарса Европада кучли давлатларнинг вужудга келишига олиб келди. Шунга қарамасдан, улар Ислом давлатига қарши тура олмадилар. XVII асрнинг ўртасига, яъни 1648 йилга қадар ҳолат шундай давом этди. Шу йилда насроний Европа давлатлари бир анжуман ўтказдилар. У Вестфалия анжумани деб аталди. Унда насроний Европа давлатлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солишнинг мустаҳкам устунлари ўрнатилди. Исломий давлат муқобилида насроний давлатлар оиласи қад кўтарди. Анжуман халқаро қонуннинг тақлидий қоидаларини белгилади. Бироқ, у умумий халқаро қонун бўлгани йўқ. Фақатгина насроний Европа давлатларининг халқаро қонуни бўлди. Исломий давлатнинг халқаро оилага кириши ёки унга халқаро қонуннинг татбиқ этилиши ман қилинди. Ана шу санадан бошлаб халқаро ҳамжамият дунёга келди. У монархия давлатлари бўладими, жумҳурият давлатлари бўладими, католик давлатлари бўладими, протестант давлатлари бўладими, ҳеч фарқсиз, барча насроний Европа давлатларидан тузилди. Ишнинг бошида Ғарбий Европа давлатлари билангина чекланилган бўлса, кейинчалик бошқа насроний Европа давлатлари ҳам унга жалб қилинди. Кейинроқ
26-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|