Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Хуллас, шуни айтишимиз мумкинки, агар Европа иттифоқи жипслашганида иқтисодий жиҳатдан ҳам, сиёсий жиҳатдан ҳам ва қайсидир даражада ҳарбий жиҳатдан ҳам Америка билан рақобатлаша олган бўларди. Бироқ у қалқиб турибди. Шу туфайли кучи заиф. Ҳар қандай иттифоқнинг табиати - мана шу. Ҳар қандай иттифоқ бирлик чоғида пайдо бўлувчи қувватга муҳтож.


Европа иттифоқи иқтисодий гигантдир. Америка ундан чўчиб, уни парчалаш учун бор имкониятини ишга солади. Зеро, иттифоқ иқтисод майдонида Американинг ҳақиқий рақобатчисидир. «Internatiъnal Financial Bulletin»нинг 2003 йил 19 апрел сонида шундай дейилган: «Қўшма штатлар Вашингтондаги махсус тадқиқотлар маркази Халқаро иқтисод институти ректори Фред Бергстеннинг изоҳига кўра, 2000 йилги ҳисоботларда 500 миллиард доллардан ортиқ камомадни қоплаш учун Европа иттифоқининг инвестицияларига кўпроқ таянади». 2003 йилнинг 16 апрелида Афинада 10 давлат Европа иттифоқининг ўн беш давлатига бир йилдан кўпроқ вақт ўтиб, 2004 йил май ойининг бошида қўшилишга имзо чекди. Бу нарса Европани жаҳондаги 450 миллион нафар одами бор энг катта савдо минтақасига айлантирди.


Сиёсий ва ҳарбий майдонда Европа иттифоқи Америкага нисбатан анча заиф. Америка устунлигининг омиллари қуйидагилар:


а) Атлантика иттифоқи (НАТО)ни сақлаб қолиши. Аслида у парчаланиб кетган Совет иттифоқи етакчилигидаги Варшава шартномаси тугаши билан ўз ниҳоясига етиши керак эди. Бироқ, Америка керак бўлиб қолганда Россия ва бошқалардан Европа давлатларини ҳимоя қилиш баҳонаси билан уни давом эттиришга қаттиқ туриб олди. Шу билан Американинг Европа устидан ҳарбий назорати ўз кучида қолди. Еврокомиссия раиси Романо Проди «IFB»нинг 2003 йил 19 апрел сонида шундай дейди: «Европа иттифоқи Атлантика иттифоқида ўзига қулоқ солинишига эришмоғи лозим. Ана шу пайтдагина бизда ҳам Европага, ҳам Америкага таянган иттифоқ пайдо бўлади». У қўшимча қилиб: «Мана шу биз одатланиб қолган ва фақат Қўшма штатларгагина қулоқ соладиган иттифоқ эмас, балки ҳақиқий Атлантика иттифоқи бўлади», деди. У яна: «Биз харажатлар масъулиятини Европага юклаб, хавфсизликни таъминлаш вазифасини эса Америкага қолдириб қўйолмаймиз», деди.


б) Британия Европа иттифоқининг ичида сингиб кетиб, Люксембург каби давлат бўлиб қолишни истамайди. Шунинг учун

 

79-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147