Совет иттифоқи Ғарб лагерига қарши совуқ уруш оловини ёқарди. Ғарбий лагердан ташаббус тизгинини тортиб олишга, Американи жойидан қўзғатишга, биринчиликни эгаллашга уринарди. Бир неча ишлари муваффақиятли чиқди. Масалан, халқаро муаммоларни ҳал қилишда Американи ишончли қўрғонидан, яъни БМТдан кўчира олди. Муаммолар БМТдан айри ҳолдаги анжуманларда ҳал қилинадиган бўлди. Англияни ҳам Американинг тутган ўрнини кучсизлантириш, келишмовчиликларни кучайтириш учун у билан рақобатлашишга гиж-гижлади. Франция билан Америка ўртасидаги келишмовчилик жарини кенгайтирди, кўпгина халқаро ишларга таъсир кўрсатди. Бундан ташқари фазо соҳасида ҳам, ядровий қуроллару қитъалараро баллистик ракеталар борасида ҳам Америкадан ўзиб кетди. Унга таҳдид солиш учун Кубада ҳарбий база қурди. Конго, Миср, Жазоир ва бошқа жойлардаги америкача услубларни шарманда қилди. Бироқ, бу ишлар Америкага таъсир қилган бўлса-да, уни ўрнидан қўзғатолмади. Улар бор-йўғи айрим халқаро сиёсий масалалардаги жузъий ютуқлар бўлди, холос. Лекин Совет иттифоқи совуқ уруш услублари билан Америкага ҳужум қилишдан то 1961 йилги Хрушчёв билан Кеннедининг учрашувига қадар умид узмади. Учрашув ўша йилнинг июн ойида Австрия пойтахти Венада бўлиб ўтиб, унда тарафлар дунёни бўлиб олишга келишиб олишди. Ўшандан бошлаб Британия ҳам, Франция ҳам дунё сиёсатидан тушиб кетди. Уни Совет иттифоқи билан Американинг ўзларигина бошқаришди. Британия дунё сиёсатида ўз фикрига эга бўлишга ҳар қанча уринмасин, бунинг уддасидан чиқолмади. Франция ҳатто де Голл даврида ҳам дунё сиёсати сари бир қадам ҳам ташлай олмади. 1989 йилга келиб Берлин девори ағдарулгунига қадар аҳвол шундай давом этди. Ундан икки йил ўтиб эса, Совет иттифоқи расмий тарзда тарқалиб кетди. Шу билан совуқ уруш барҳам топди. Россия Совет иттифоқининг расмий меросхўри бўлди. Лекин дунё сиёсатидаги иккинчилик мақомидан тушиб кетди. Янги халқаро вазият юзага келиб, Америка Қўшма штатлари биринчи марта шериксиз, ёлғиз ўзи қолди. Дунё аввал ҳеч бўлмаган халқаро босқичга кирди. Америка катта Буш даврининг охирига келиб якка ҳокимлик давлат сиёсатини тузмоқчи бўлди ва «Янги дунё низоми» терминини эълон қилди. Лекин бу низом муваффақият қозонмади. Термин ҳам, халқаро вазият ҳам ноаниқлигича қолаверди. 1992 йилда ҳокимият тепасига Клинтон келиб, янги халқаро низомни ўрнатди. У якка ҳокимликка эмас, устунликка таянарди. Клинтон бошқарувни шу янги низом устунларини мустаҳкамлашдан бошлади. Унинг энг эътиборли рукнларидан бири бошқа катта
19-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|