Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
кетдилар. Саудия энг эътиборли диний предметни - дўстлик ва душманлик предметини ўқув қўлланмаларидан олиб ташлади. Иордания, Миср, Қувайт каби давлатлар яҳудий ва насоролар каби тажовузкор кофирлар билан жиҳод қилишга тааллуқли предметларни, шунга ўхшаш Америкага ёқмайдиган исломий фикрларни ўзгартирдилар.
Матбуот соҳасида Америка араб ва мусулмонлар оммасига таъсир ўтказиш учун юзлаб миллион долларларни ажратди. Ҳар бир хонадонга заҳарини киритиш учун «Сава радиоси»ни ва «Ал-Ҳурр» телеканалини ташкил қилди.
Ижтимоий соҳада асосий эътиборни аёл жинсига қаратди. Уни исломий қадриятлардан бездиришга ҳаракат қилди. Маблағ ажратиб, ҳукуматларни аёллар конференцияларини уюштиришга мажбур қилди. Ҳокимият ва парламентга аёлларни ҳам киритасан, деб босим ўтказди. Аёл эркинлиги фикрини янгича қолипларда, янгича шаклларда кенг тарқатди.
Тафаккур ва сақофат майдонида Америка фикр, демократия, кўп партиялилик марказларини очди, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларни барпо қилди. Бу марказ ва ташкилотлар эркинлик ҳақидаги қарашларни ғарбона тушунчалару америкача йўллар орқали ривожлантира борди. Уларга Голливуд кинофилмлари ва арабу ажам телевидениесининг аксар каналларини эгаллаб олган илғор технология асосидаги санъат маҳсулотлари ёрдамга келди. Хавфсизлик соҳасида араб ва исломий олам давлатларидаги разведка аппаратини ўзининг разведка аппарати билан, хусусан МРБ ва ФТБ билан боғлади. Америка разведкачилари исломий мамлакатларнинг шаҳарларида тўла эркинлик билан қонун ҳимояси остида изғиб юра бошлади. Бу ҳолни Судан, Яман, Кения, Танзания, Ливия, Покистон ва бошқа давлатларда кузатиш мумкин. Ўзаро разведка алоқалари доирасига қидирилаётган кишиларни Америкага топширишни ўз ичига олди. Шу билан Американинг махсус кучларига Америка террорист деб номловчи кимсаларга қарши муайян ҳарбий ишларни амалга ошириш имкони туғилди.
Шундай қилиб, Американинг қўллари исломий ва ғайриисломий юртлар жамиятларидаги кундалик турмушнинг барча жабҳаларигача кириб бориб, иштаҳаси кўтарганча фисқу фасод қўзғади. Яқин шарқ, Африка, Жанубий Осиё, ҳатто Лотин Америкасида юз бераётган ишлар бунинг гувоҳидир. Гаитининг сайланган президенти Аристидни қулатиб, хорижга сургун қилиб юборди. Ҳозирда эса Венесуэланинг президенти Уго Чавесни
62-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|