Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

СИЁСИЙ РЕЖАЛАР ВА УСЛУБЛАР


Сиёсий режалар ва уларни амалга оширувчи услублар манфаат тақозоси билан ўзгариб туради. Режаларнинг ўзгариш суръати услубларникидан бироз камроқ бўлади. Халқаро сиёсатни кузатиб борган одам режа билан услубни бир-биридан фарқлайди. Режа умумий сиёсат бўлиб, мабдани ёйиш ёки тариқат тақозо қилувчи бирор ғояни амалга ошириш учун ишлаб чиқилади. Услуб эса ўша режани амалга оширишга ёки мустаҳкамлашга ёрдам берувчи бирон хусусий масалага тегишли хос сиёсатдир.


Масалан, Американинг режаси халқаро қарорнинг бўлиш-бўлмаслигидан қатъий назар Ироқни босиб олиш, кейин эса босқинчиликка БМТ орқали халқаро қонунийлик тусини берувчи ҳукуматни барпо қилиш бўлган. Ироқ сайловлари орқали бошқа бир маҳаллий қонунийликни ҳам кўзлаган. Қарабсизки, бу ҳукумат Ироқ аҳлидан вакил сифатида босқинчилик кучларининг қолишига розилик билдирувчи ҳужжатга имзо чекиб турибди. Шу билан гўё мамлакат аҳолисининг розилиги ва талаби ҳамда халқаро қарор билан босқинчилик қонунийлаштириляпти. Натижада бошқа давлатлар ҳам, Хавфсизлик кенгаши ҳам Ироқнинг ички ишига аралашишдан четлатиляпти. Бир сўз билан айтганда, Ироқ тўлалигича Америка қўлига ўтяпти. Ироқнинг сайланган қонуний ҳукумати қолаверсин, бўлаверсин, деб турганидан кейин босқинчиликнинг қонунийлик тусини олиши табиий ҳол. Ана энди босқинчилик назорати остида Ироқнинг янги конституцияси тузилади. Федерализм баҳонаси билан давлат парчаланади, фирқачиликка асос солинади, тоифачилик олови аланга олади, мусулмонлар бир-бирлари билан овора бўлиб, босқинчиларни қувиб чиқаришга ошиқмайдилар. Шунинг учун Америка Ироқни босиб олиш режасини амалга ошириш учун имкониятидаги барча восита ва услубларни қўллади. Кейин эса бу босқинчиликка халқаро ва маҳаллий қонунийлик тусини берди.


Бу режага муқобил ўлароқ, Франция режаси йирик давлатлар-дан Америка режасига қарши турувчи бир меҳвар ташкил қилишни тақозо қиларди. Унга Франция етакчилик қилиши керак эди. Бу режа Хавфсизлик кенгашининг Ироқни босиб олишга алоқадор америкача режаларни хаспўшлашига тўсқинлик қилди. Натижада Америка Хавфсизлик кенгаши картаси билан ўйнашдан батамом маҳрум бўлди, халқаро майдонда ноқонуний иш тутаётган давлат сифатида танилди. Ҳа, бир вақтлар халқаро қонун ҳимоячиси сифатида намоён бўлган Америка эндиликда

 

8-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147