Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Америка билан ҳам, Европа билан ҳам бўладиган муносабатларга шу мувозанат асос бўлиб келяпти. У икки томонлама ўйин ўйнайди, ҳар икки тарафдан фойдаланади. Бир пайтнинг ўзида ҳам Европадан ва ҳам Америкадан куч олади. У на Американи тарк қила олади ва на Европадан ажралиб чиқа олади. Манфаатлари кўпроқ Европа томонга мойил. Шунинг учун кундан-кунга унга яқинлашиб келяпти. Европа иттифоқига кириши бунинг далилидир. Кейинроқ Шимолий Атлантика иттифоқидан мустақил тарздаги Европа қўшинининг ядросини яратишда ўз ҳиссасини қўшди. Американинг қаттиқ эътирозига қарамасдан, Франция ва Германия билан ҳамкорликда шу ишни қилди. Европа Британиясининг сиёсати - мана шу. Унинг сиёсий ишлари мана шу бурчакдан таралади.
Франция Британиянинг акси. У сиёсатини соф европача асосга қуради. Америкага умуман эътибор бермайди. Европа иттифоқини кучайтиришга ҳаракат қилади. Уни Америкадан тамоман айри ҳолдаги бирлашган европача сиёсий кучга айлантириш, сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, сақофий, хуллас ҳар томонлама Америка қувватига бас келувчи рақобатчи қилиш мақсадида назорат қилишга уринади.
Франция Германия билан яқинлашишдан шу сиёсатни амалга ошириш заминини ҳозирлайди. Шундайки, Франция-Германия меҳвари мана шу Европа бирлиги сиёсатининг асоси ҳисобланадиган бўлди.
Франциянинг европача сиёсати - мана шу. У ўзига хос, мустақил, бирлаштирувчи, очиқ сиёсатки, Франция билан Германиядан Европа қувватининг юрагини - ҳаракатга келтирувчи машинасини яратади.
Россиянинг Европа қаршисидаги ҳозирги сиёсатлари қуйидаги икки ишда ўз ифодасини топади:
Биринчидан, Европа давлатлари клубига кириб, Европа ишларини муҳокама қилишда улар билан баб-баробар иштирок этиш. Бунга қисман эришди ҳам. Европарламентга аъзо бўлди, саноати ривожланган етти давлат қаторига қўшилди. Бироқ, Европа иттифоқига киришда муваффақият қозонолмади. Ҳатто унга кириш учун номзод ҳам бўлолмади.
Иккинчидан, ўтмишда Совет иттифоқининг бир қисми бўлган ва унинг таъсири остида бўлган давлатлар билан айрича, яъни доимий васийлик муносабатини сақлаб қолишга уриниш. Бу ишда даҳшатли даражада муваффақиятсизликка учради. Болгария, Руминия, Чехия, Словакия, Полша, Венгрия, Югославия каби
73-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147
|